

Эшитишимизга қараганда Бахтиёр Ашурматов ўз хоҳишига кўра "Андижон"ни тарк этишга қарор қилган. Маълумот учун, "бургутлар" ортда қолган 11та тур давомида 3та ғалабага эришишди ва 8 марта мағлуб бўлишди. Жамоа 9 очко билан мусобақа жадвалининг 14-поғонасида бормоқда. Жамоа охирги учта турнинг барчасида мағлубият аламини тотиб кўрди.



