Таиландда ўтган "Қирол кубоги"даги ҳолат туфайли Мақсудовга чиқиш эшиклари кўрсатилди.
Маълумотларга кўра, олимпия терма жамоасига Алексей Евстафеев бош мураббий этиб тайинланиши мумкин экан.
Ушбу терма жамоамиз 2015 йилнинг 23-31 март кунлари Осиё Чемпионати саралаш баҳсларида иштирок этади. Регламентга кўра, саралаш гуруҳи ғолиблари ва 2-ўринни эгаллаган жамоалар ичида энг яхши кўрсаткичга эга 5та жамоа Осиё Чемпионати-2016 финал босқичига йўлланма оладилар.
Ўзбекистон саралаш босқичида Сурия, Ҳиндистон ва Бангладеш билан бир гуруҳдан ўрин олган.
Маълумот ўрнида, 2016 йилда Қатарда ўтказиладиган U-23 Осиё Чемпионати ҳудди шу йили Рио де-Жанейро шаҳри мезбонлик қиладиган Олимпиада ўйинларига ҳам саралаш вазифасини ўтайди.