UZ

Сўнгги янгиликлар

10:48The Telegraph АПЛнинг барча даврлардаги энг яхши мураббийлар рейтингини тузиб чиқди  1 10:18Гризманн "Атлетико" тарихидаги ушбу натижага эришган илк футболчига айланди  3 09:52"Қайрат" бош мураббийи "Реал"дан учралган мағлубият ҳақида фикр билдирди  3 09:25ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Аргентина ўйинларда иштирок этишдан бош тортди, биз эса Уругвай билан келишувга эришдик"  6 09:07Sofascore. "Галатасарой"га мағлуб бўлган "Ризеспор"нинг ҳимоясидаги энг катта баҳони Алиқулов олди  8 08:58Мбаппе: "Буни унутишга ҳеч қачон ҳаққимиз йўқ"  10 08:50МЛС. 8 та гол урилган учрашувда "Интер Майами" мағлубиятга учради, Суарес иккита гол урди  15 08:02ОЧЛ 2. Бугун "Андижон" "Ал Аҳли"ни меҳмон қилади  8 07:35Бум! Ўзбекистон мундиал стартидан олдин ЖЧ мезбони билан ўйнайди  16 02:10ЕЧЛ. "Атлетико" яна бешта гол урди, "Бавария" ва "Интер"да йирик ғалаба (барча натижалар)  9 01:21Хаби Алонсо: "Қайрат" Чемпионлар Лигасида ўйнашга муносиб жамоа"  6 00:34ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Қозоғистон билан ўртоқлик учрашуви бўйича музокаралар олиб борилган эди, аммо..."  3 23:58Иван Бошкович: "Битта чиройли зарба ўйин тақдирини ҳал қилди"  7 23:37ЕЧЛ. "Қайрат" ўз майдонида "Реал"га йирик ҳисобда ютқазди, Мбаппедан хет-трик!  109 23:27Виталий Левченко: "Сафарда муҳим ғалабани қўлга киритдик"  6

Шамсиддинов футболдан четлатилди, Мақсудов вазифасидан озод этилди Янгиликлар

Шамсиддинов футболдан четлатилди, Мақсудов вазифасидан озод этилди

Таиланддаги “Қирол Кубоги” доирасидаги Кореяга қарши учрашувдаги можаро сабаб Ўзбекистон Футбол Федерацияси Шуҳрат Мақсудовни Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийлиги вазифасидан озод этди.

Терма жамоанинг янги бош мураббийи маълум муддат ичида тайинланади.

2015 йилнинг 31 январида Корея терма жамоасига қарши ўйинда спортчига хос бўлмаган ҳатти-ҳаракатлари билан рақиб ўйинчисига қўл кўтаргани ва бу иши билан мамлакат шаънига доғ тушишига сабабчи бўлганлиги учун Тоҳир Шамсиддинов ЎФФ “Тартиб-интизом кодекси”нинг тегишли бандларига асосан Ўзбекистон олимпия терма жамоаси сафидан ўчирилди ва бир йил муддатга ҳар қандай кўринишдаги футбол фаолиятидан четлатилди.

Ўзбекистон терма жамоалар маркази директори Асқар Толибжонов ва техник директор Рустам Акрамовга футболчиларни мазкур мусобақага маънан, руҳан ва жисмонан етарли даражада тайёрлай олмаганлиги, терма жамоада интизомни маҳкам тутмаганлиги, шунингдек, халқаро ОАВнинг танқидий чиқишларига сабабчи бўлганликлари учун қаттиқ огоҳлантириш олдилар.

Ўзбекистон Профессионал Футбол Лигасига барча футбол клубларининг раҳбарияти вакиллари билан учрашиб, уларга футболчиларни маънавий-маърифий, руҳий ва жисмоний тайёрлаш ишларида таълим-тарбия масалаларига алоҳида эътибор қаратиш бирламчи вазифа эканлигини маълумот сифатида етказиш вазифаси юкланди.

Ўзбекистон Футбол Федерацияси ушбу масала юзасидан бошқа изоҳ бермайди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика