

Эртага "Пахтакор" Бекободда "Металлург" меҳмони бўлади. Бугун "темирйўлчилар" икки очко йўқотишгани боис агар эртага "шерлар" 3 очкони қўлга киритишса муддатдан аввал чемпионликни расмийлаштиришади.
Айни пайтда "Пахтакор" ҳисобида 53 очко бор, бугунги дурангдан "Локомотив" очколари 37тага етди.




