Эртага Coca Cola Ўзбекистон кубоги ярим финалига қуръа ташланади

Narzulla Saydullayev
11 дек 2020, 18:50
12 декабрь куни Coca Cola Ўзбекистон кубоги чорак финал баҳслари ўтказилади.

Чорак финалнинг дастлабки икки ўйини соат 13:00да, кейинги иккита ўйин соат 16:00да бошланиши режалаштирилган.

ЎзПФЛ ҳамда “Спорт-ТВ” ўзаро келишиб, ярим финал учун қуръа ташлаш маросимини сўнгги икки ўйин якунига етиши билан ўтказишга қарор қилди. Қуръа ташлаш маросими сўнгги ўйинлар тугаши билан “Спорт-ТВ” орқали жонли намойиш этилади.

Қуръа аввалги содда форматда ўтади. Бунда саватчадан биринчи олинган клуб ярим финални ўз майдонида ўтказади, кейинги жамоа эса ўз-ўзидан унинг рақибига айланади.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: pfl.uz