Эртага “Цементчи” “Қўқон-1912” жамоасига қарши назорат учрашувини ўтказади

27 дек 2017, 13:41
Янги мавсумдан Супер лигада иштирок этадиган Қувасойнинг “Цементчи” жамоаси эртага илк назорат учрашувини вилоятнинг яна бир вакили “Қўқон-1912” жамоасига қарши ўтказади.

Ушбу назорат учрашувидан сўнг жамоа янги мавсумга тайёргарликнинг 1-босқичини якунлайди ва янги йил байрами муносабати билан футболчиларга кичик таътил берилади.
Жамоа аъзолари иккинчи йиғинни таътилдан сўнг катта эхтимол билан Тошкент шаҳрида давом этдиришни режалаштирган.


“Цементчи” ва “Қўқон-1912” жамоалари ўртасидаги назорат учрашуви эртага 28-декабрь соат 11:00 да Қўқон шаҳрининг марказий ўйингохида ўтказилади.

“Цементчи” матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: championat.asia