UZ

Сўнгги янгиликлар

17:47"Интер" 27 млн евролик трансферни амалга ошириши мумкин  0 17:13"Наполи" Аллегрига бир мавсум учун 6 миллион евро таклиф қилиши мумкин  0 16:22"Милан" Рейндерснинг нархини "Манчестер Сити"га маълум қилди  1 15:57"Жирона" — "Атлетико". Таркиблар маълум  0 15:47"Арсенал" "Милан" етакчиларидан бирига қизиқиш билдирмоқда  0 15:17Расман: Хаби Алонсо — "Реал" бош мураббийи  5 14:48"Атлетик" бош мураббийи "Барселона"нинг Уильямсга қизиқиши ҳақида гапирди  5 14:12"Интер" "Рома" футболчисини харид қилмоқчи  5 13:43"Ливерпуль" бразилиялик ҳужумчи харидини кўриб чиқмоқда  0 13:05Сергей Чигодаев - Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг CAFA U-17 кубогидаги илк ўйини ҳақида  2 12:35"Челси" икки дарвозабонни кўриб чиқмоқда  2 12:04Тен Хаг топ клубга бош мураббий бўлмоқда  7 11:23"Реал" ПСЖ юлдузини харид қилмоқчи  6 11:00Каору Митоманинг янги жамоаси деярли аниқ  3 10:34Кевин Де Брюйне “Наполи“да қанча маош олиши маълум  3

Эртадан Наманганда пулька бошланади Янгиликлар

Эртадан Наманганда пулька бошланади

Аввал хабар бериб ўтганимиздек, биринчи лигада қолиш учун бир қатор жамоалар пулька баҳсларида иштирок этишади ва шу йўл орқали қайси жамоанинг кейинги мавсумда ҳам биринчи лигада иштирок этиши расман аниқланади.
ПФЛнинг қарорига кўра, бу йилги пулька ўйинларига Наманган вилояти мезбонлик қилади. Хўш, унда қайси жамоалар иштирок этади?
6-16 октябрь кунлари оралиғида ўтказилиши кўзда тутилган қолиш турнирида биринчи босқич омадсизлари Шарқдан "Янгиер" ("Янгиер" аслида молиявий муаммо сабаб иштирокини тўхтатган), "Локомотив-БФК", "Хотира-79" ҳамда "Бунёдкор-2". Ғарбдан эса "Ғаллакор", "Зомин", "Сурхон" ва "Бухоро-2" клублари Наманганда ўтадиган пулькада иштирок этиши кўзда тутилган.

Олинган энг сўнгги маълумотларга кўра, ушбу клубларнинг барчаси бугун Наманган томон сафарга чиққан. Аммо "Янгиер"да ҳануз молиявий муаммолар бартараф этилмаган кўринади. Боиси жамоа пулькада қатнашмайдиган бўлган. Демак, еттита жамоанинг мусобақада иштирок этиши аниқ.

Айтишларича, эртага расмийлар ўртасида йиғилиш ўтказилади ва турнир қандай ўтиши ва қайси стадионларда ўйинлар бўлиши маълум бўлади.

Бу ҳақда кейинроқ сизларни батафсил таништириб ўтамиз.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика