Эррера: "Манчестер Юнайтед" билан шартнома тузиш орзуим эди"

Narzulla Saydullayev
27 июн 2014, 10:14
Испаниялик ярим ҳимоячи Андер Эррера ўзининг "Атлетик"дан "Манчестер Юнайтед"га кўчиб ўтиши борасида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"МЮ билан шартнома тузиш орзуим эди. "Олд Траффорд"да "Атлетик" сафида майдонга тушганман. Мен МЮга ёрдам бериш учун келдим, бор кучим билан ғалабаларга хисса қўшмоқчиман.

"Юнайтед"нинг афсонавий қизил рангли футболкасида майдонга тушишни сабрсизлик билан кутаяпман. "Атлетик"ни ҳеч қачон унутмайман. Мухлислар ва барча ходимларга раҳмат айтмоқчиман", - дейди Эррера.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: sports.ru