Эронлик футболчи ўлимга ҳукм қилинди

Sherzod Nurmatov
13 дек 2022, 14:17
Футболчи Амир Ризо Наср Азадоний Эроннинг амалдаги ҳукуматига қарши норозилик ҳаракатидан сўнг ўлим жазосига ҳукм қилинган 28 киши орасида.

Бу ҳақда "IranWire" нашри хабар бермоқда.

Наср Азадоний ноябрь ойи охирида полиция полковниги Исмоил Черег ва Эрон хавфсизлик кучларининг ярим ҳарбийлаштирилган гуруҳи бўлмиш икки "Басиж" жангчисини ўлдиришда гумондор сифатида ҳибсга олинган эди.

26 ёшли футболчи ўлимга ҳукм қилинди. Қолган 27 киши ҳам шундай жазо олди.

Наср Азадоний Эрон U-16 терма жамоасида ўйнаган. Табризнинг "Трактор" клубида ҳаракат қилган.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: IranWire

Сўнгги янгиликлар

Барча ›