Эрон ва Россия ўртасидаги учрашув томошабинларсиз ўтиши мумкин
08 мар 2023 12:17
Янгиликлар
Эрон ва Россия ўртасидаги учрашув томошабинларсиз ўтиши мумкин
Эрон ва Россия терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик баҳси бўш трибуналарда ўтиш эҳтимоли мавжуд.
Бу ҳақда "РБ Спорт" хабар бермоқда.
Қайд этилишича, Эрон Футбол Федерацияси мухлисларни трибунага киритиш ёки киритмаслик борасида якуний қарорга келмаган. Стадионда мухлислар бўлмаслиги эҳтимоли юқори.
Эрон ва Россия терма жамоалари ўртасидаги ўйин 23 март кунига белгиланган ва Теҳрондаги "Озодий" стадионида ўтказилиши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Россия терма жамоаси Украинадаги воқеалар туфайли халқаро турнирлардан четлаштирилган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Фикрлар