UZ

Сўнгги янгиликлар

19:38"Бу ғирт тентаклик": Рабьо Австралияда ўтадиган "Милан" – "Комо" учрашувини танқид қилди  0 19:23Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон - Кувайт 2:0 (матнли трансляция)  49 19:12МЮ асосий футболчиси тез орада жамоа машғулотларига қайтади  0 18:44Аббос Файзуллаев жароҳат олди  6 18:10Элдор Шомуродов Азиз Ҳайдаровга етиб олди   4 17:35"Манчестер Юнайтед" "Ливерпул"нинг трансфер мақсади учун "катта пул" тўлашга тайёр  0 17:04"Барселона" Бундеслиганинг энг яхши ҳужумчиларидан бирини сотиб олишга тайёр. Нархи ошкор қилинди  3 16:35Малайзиянинг қонунни "айланиб ўтиш" уриниши ўхшамай қолди  1 16:15Чеферин: "УEФА ҳеч қачон атиги 12 та клуб учун мусобақа яратмайди"  0 15:51Кувайт билан охирги учрашувда Ўзбекистон таркибида кимлар бўлган?  5 15:22Ўзбекистон – Кувайт учрашувини кимлар шарҳлаб боради?  20 15:00Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва Қозоғистон футбол федерацияси раҳбарлари учрашуви бўлиб ўтди  2 14:40"Андижон", "Нефтчи" ва "Пахтакор"га турли сабабларга кўра жарима солинди — Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари  7 14:16"Барселона" рекорд даражада даромад кўрди  19 13:48"Қайрат" Чемпионлар Лигасидаги иккита мағлубиятдан кейин қанча ишлаб олди?  2

Эрон U-23 терма жамоаси бош мураббийи: "Қатар билан ўйин яхши дарс бўлди" Янгиликлар

Эрон U-23 терма жамоаси бош мураббийи: "Қатар билан ўйин яхши дарс бўлди"

Хабарингиз бор, 8-26 январь кунлари Таиландда навбатдаги U-23 Осиё чемпионати бўлиб ўтади.

Биз билан бир гуруҳда баҳс олиб борадиган Эрон U-23 терма жамоаси яқинда Қатар олимпия терма жамоасига ўртоқлик учрашуви ўтказиб 2:2 ҳисобини қайд этди. 

Эронликлар биринчи таймда Реза Шекари ва Меҳди Гаеди томонидан киритилган голлар эвазига 2:0 ҳисобида олдинда боришаётганди, бироқ танаффусдан сўнг ўз дарвозаларидан иккита тўп ўтказиб юборишди. 

Терма жамоа бош мураббийи Ҳамид Эстили ўйиндан кейин шундай деди: "Биз яхши ўйин ўтказдик. Қатар билан кечган учрашув биз учун ўзига хос дарс бўлди. Бу ўйин орқали биз Ўзбекистон U-23 терма жамоасига қарши баҳс олдидан футболчиларни синовдан ўтказиб олдик". 

"Қатарга қарши ҳам ҳужумкор, ҳам ҳимоявий футбол намойиш этдик. Ўйинда Қатарнинг икки футболчисига қизил карточка берилди, лекин биз уларнинг майдондан чиқиб кетмаслигини хоҳладик. Мақсадимиз Қатарнинг тўлиқ таркибига қарши ўз кучимизни текшириб олиш эди". 

Эслатиб ўтамиз, U-23 Осиё чемпионатидаги Ўзбекистон - Эрон учрашуви 9 январь куни бўлиб ўтади. 

Навбатдаги U-23 Осиё чемпионатида кураш Олимпиада йўлланмаси учун кечади ва якунда кучли учликдан жой олган жамоалар Токио-2020 Олимпиада ўйинларига йўл олади. 

Эрон 1976 йилдан бери Олимпиада ўйинларига чиқа олмаяпти. Биз эса умуман иштирок этмаганмиз.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика