Эрон терма жамоаси Тошкентга 4 октябрь куни етиб келади

Narzulla Saydullayev
21 сен 2016, 13:24
Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жаҳон чемпионати 2018 саралашининг учинчи босқичи доирасидаги навбатдаги учрашувини Эронга қарши ўтказади.

6 октябрь куни ўтказиладиган ушбу ўйин, Тошкентдаги "Бунёдкор" стадионида бўлиб ўтади. Учрашув 18:00да старт олади.

Португалиялик Карлуш Кейруш бошқараётган Эрон миллий терма жамоаси ушбу ўйинни ўтказиш учун Тошкентга 4 октябрда етиб келишини маълум қилди.

Таъкидлаш керакки, ЖЧ-2018 саралашининг учинчи босқичида ўтказилган икки турдан кейин Ўзбекистон терма жамоаси 6 очко билан "А" гуруҳида пешқадамлик қилмоқда. Эрон ҳисобида эса ҳозирча 4 очко мавжуд.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: the-uff.com