Эрон терма жамоаси қайдномаси яна 7 нафар футболчи билан тўлдирилди. Улар орасида Алиризо Бейранванд, Рузбеҳ Чешми бор

Sherzod Nurmatov
17 мар 2025, 13:24
Бош мураббий Амир Ғаленои 21 кишилик таркибга бир қатор тажрибали футболчиларни қўшиб қўйди.

Мураббийлар штаби таркибга қуйидаги футболчиларни ҳам жалб этишга қарор қилди:

Дарвозабонлар: Алиризо Бейранванд ("Трактор"), Сайид Ҳуссайн Ҳуссайни ("Истиқлол);

Ҳимоячилар: Шожа Ҳалилзода ("Трактор"), Солиҳ Ҳардани ("Истиқлол"), Рузбеҳ Чешми ("Истиқлол");

Ярим ҳимоячи: Амир Муҳаммад Разағния ("Гол Гоҳар Сиржан";

Ҳужумчи: Амир Ҳуссайн Ҳуссайнзода ("Трактор").

Аввалроқ Ўзбекистон ва БААга қарши ўйинлар учун терма жамоадан қуйидаги футболчилар чақирув олган эди:

Дарвозабонлар — Пайам Ниязманд, Муҳаммад Ҳалифе.

Ҳимоячилар — Милад Муҳаммади, Омид Нурафкан, Али Неъмати, Даниял Ири, Ҳуссайн Канони, Амин Ҳазбави, Аря Юсуфи.

Ярим ҳимоячилар — Муҳаммад Моҳебби, Меҳди Гаеди, Саман Годдос, Саид Иззатуллоҳи, Муҳаммад Горбани, Сайид Муҳаммад Карими, Алиризо Жаҳонбаҳш, Али Голизода.

Ҳужумчилар — Меҳди Тареми, Жавад Ҳуссайнежад,, Али Алипур, Сардор Азмун.

Эслатиб ўтамиз, Эрон – Ўзбекистон баҳси 25 март куни Теҳрондаги "Озоди" стадионида ўтказилади. ЖЧ 3-саралаш босқичи доирасидаги баҳс Тошкент вақти билан 21:00 га белгиланган.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: teammelli.com