UZ

Сўнгги янгиликлар

00:48Тер Штеген ғазабда, клубдагилар уни кетади деб ўйлашяпти, аммо...  4 00:30"Андижон" Валижон Раҳимов билан хайрлашди  1 23:43"Ал Ҳилол" собиқ устози энди "Ал Насср"ни бошқаради  0 23:17"Ньюкасл" "Айнтрахт" ҳужумчиси учун 70 млн. евро таклиф қилди  1 22:34Испания ҳукумати Ямалнинг туғилган кун байрамида карлик касаллиги бор одамларнинг ишга ёлланганини текширишни сўради  4 22:04КЖЧдан сўнг "Олтин тўп" учун ким асосий даъвогар?  64 19:54Грилишнинг янги манзили Туркия бўлиши мумкин  1 19:27Расман: Кенжабоев "Қизилқум"га қайтди  7 19:11"Бавария" вингери "Барса"га ўтиши мумкин – музокаралар давом этмоқда  0 18:44"Реал" суперюлдузи Мбаппе туфайли клуб билан битимни узайтиришдан бош тортди  9 18:18Инсайдер "Арсенал"ни бир қатор футболчилар тарк этишини маълум қилди  1 17:51"Реал" ва "Ливерпуль" кутилмаган алмашувни режалаштирмоқда  6 17:20"Ливерпуль" Украина терма жамоасининг энг яхши футболчиси трансферига кўз тикди  1 16:51Хаби Алонсо: "Реал" футболчисидан буни умуман кутмагандим"  6 16:24"Милан" Тео ўрнини "Реал" футболчиси билан тўлдирмоқчи  1

Эрон ОАВ: Кейрушнинг терма жамоадаги тақдири сўроқ остида қолмоқда Янгиликлар

Эрон ОАВ: Кейрушнинг терма жамоадаги тақдири сўроқ остида қолмоқда

Эрон сайтларидан бери мамлакат терма жамоаси бош мураббийи Карлуш Кейрушнинг ЖЧ-2018дан кейинги тақдири ҳали номаълумлигини ёзди.

Шубҳа йўқки, Эрон терма жамоаси жаҳон чемпионатида Карлуш Кейруш қўл остида иштирок этади. Аммо унинг мундиалдан кейинги тақдири сўроқ остида қолмоқда. Кейруш 4 май куни Дубайда ўтказилган Осиё Кубоги қуръа ташлаш маросимига келмади, бу эса шубҳа-гумонларни яна кўпайтирди.

Журналистларнинг нима учун қуръага бормадингиз деган саволига португалиялик мутахассис Осиё Кубоги пайтида Эрон терма жамоаси бош мураббийи бўлмаслигини айтган. Яқинда Кейруш Эрон футбол федерациясидагилар билан тортишиб қолди, чунки мураббий терма жамоани мундиалга жиддий тайёрлаши учун етарли шароитга эга эмас деб ҳисоблаяпти.

Аслини олганда португалиялик мураббийнинг федерация билан жанжаллашиб қолиши биринчи бор рўй бераётгани йўқ. Карлуш Кейруш бунгача ҳам баъзи кишилар билан тортишган. Лекин бу сафаргиси анча жиддийга ўхшаяпти. Натижада маҳаллий ОАВ Кейруш бу сафар аниқ кетади деган тахминни илгари сурмоқда.

Маълумки, Эрон ЖЧда анча қийин гуруҳдан жой олган. Форслар гуруҳ баҳсларини Марокаш, Испания ва Португалияга қарши ўтказишади. Аммо январда бўлиб ўтадиган Осиё Кубогида Эрон фаворитлардан бири ҳисобланади.

Рейтинг: +42   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика