

ЖЧ-2026. “G” гуруҳи, 3-тур
Миср - Эрон 1:1
“Люмен Филд”, Сиэтл
Бош ҳакам: Шимон Марчиняк (Польша)
Гол: Маҳмуд Собир 4, 1:0, Рамин Ризоян 14, 1:1
Миср: 23. Шобеир, 3. Хани, 6. Абделмонем (Яссер Ибраҳим,14) 5. Рабиа, 13. Фатуҳ, 21. Собир (Марван Аттиа, 46) 17. Лашин, 11. Зико (Ҳамза Абдулкарим, 76), 10. Салаҳ (Зизо, 57), 8. Ашур (Омар Мармуш, 46) 7. Трезеге.
Эрон: 1. Бейранванд, 5. Муҳаммади, 19. Немати (Солиҳ Ҳардани, 46) 4. Халилзода, 13. Канаани, 23. Ризоян, 6. Иззатуллоҳи, 21. Горбани, 14. Ғоддос (Шахриёр Мўғанлу, 67) 8. Моҳеби (, Алиризо Жаҳонбаҳш, 90), 9. Тареми.
Огоҳлантириш: Хуссайн Каннани (Эрон) 19, Маҳмуд Собир (Миср) 20, Яссер Ибраҳим (Миср) 42, Али Немати (Эрон) 43, Саид Иззатуллоҳи (Эрон) 79, Моҳанад Лашин (Миср) 90+2
Учрашув якунланди. Миср кейинги босқичда.
90+7. ЗАРБА. Иззатуллоҳининг зарбаси дарвозага киришига бироз етмади.
90+5. Гол бекор қилинди, ВАР ўйиндан ташқари ҳолат қайд этди.
90. ГОЛ. Эрон охирги дақиқаларда Миср дарвозасини ишғол қилди. Ана, холос. Мана буни ўйин дейдилар, 2:1 форслар олдинга чиқиб олди. Шожаи Ҳалилзода гол муаллифи. ВАР вазиятга аралашади.
90. Иккинчи бўлимга 6 дақиқа қўшиб берилди.
90. ЎЗГАРИШ. Эрон, Муҳаммад Моҳеби ўрнига Алиризо Жаҳонбахш майдонга тушди.
88. УУХ. Эрон охирги дақиқаларда иккинчи қаватда қулай имкониятга эга бўлганди. Дарвозабонга нисбатан қўполлик ишлатилган экан.
86. Ўйин тобора дурангга қараб кетмоқда.
79. ОГОҲЛАНТИРИШ. Саид Иззатуллоҳи, Эрон
76. ЎЗГАРИШ. Миср, Зико ўрнига 18 ёшли Ҳамза Абдулкарим тушди.
75. Энди Эрон олдинга ўтмоқда. Лекин Миср ҳам бўш келмаяпти.
73. Ўйинда темп тенглашди.
67. ЎЗГАРИШ. Эрон, Саман Ғоддос ўрнига Шахриёр Мўғанлу тушди.
63. УУХ. Миср Эрон жарима майдончаси ичида кескинлик яратди.
58. Параллель ўйинда Бельгия Янги Зеландияни 2:0 ҳисобида мағлуб этмоқда.
57. ЎЗГАРИШ. Миср, Муҳаммад Салаҳ ўрнига Зизо майдонга тушди.
53. Трезегенинг зарбаси йўлига Ҳадани ғов бўлди. Миср яна дастлабки дақиқаларда устунлик қиляпти.
50. ЗАРБА. Трезегенинг уриниши фойдасиз бўлиб чиқди.
46. ЎЗГАРИШ. Миср, Ашур ўрнига Мармуш, Собир ўрнига Аттиа тушди.
46. ЎЗГАРИШ. Эрон, Али Немати ўрнига Солиҳ Ҳардани тушди.
Иккинчи бўлим бошланди.
Биринчи бўлим якунланди. Танаффус!
45. ЗАРБА. Аутдан тўпни комбинация услубида ичкарига етказиб берилди, Ҳалилзоданинг зарбаси дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди.
45. Биринчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берилди.
43. ОГОҲЛАНТИРИШ. Али Немати, Эрон
38. Мисрликлар тўпни назорат қилишга уриняпти.
33. ЗАРБА. Рамин Ризояннинг зарбаси юқорига кетди.
30. ЗАРБА. Маҳмуд Ҳасаннинг кучли зарбасини Бейранванд ушлаб олди.
26. Ўйин давом этади.
25. Сув ичиб олиш учун танаффус.
20. ОГОҲЛАНТИРИШ. Махмуд Собир, Миср
19. ОГОҲЛАНТИРИШ. Хуссайн Каннани, Эрон
14. ЎЗГАРИШ. Миср, Муҳаммад Абделмонен ўрнига Яссер Ибраҳим тушди. Ибраҳим жароҳат олган эди.
14. ГОЛ. Мана сизга ўйин, ана сизга ўйин. Эрон пенальтидан бўлмаса ўйиндан гол уряпти. Рамин Ризоян ўйинда ҳисобни тенглаштирди. Дарвозабон қайтарган тўпга шай бўлган Ризоян гол урди, 1:1
10. ЙЎҚ. Меҳди Тареми пенальтидан гол ура олмади. Дастлабки 10 дақиқалик шунчаки зўр ўтяпти.
9. ПЕНАЛЬТИ. Эрон терма жамоаси 11 метрлик нуқтадан тепади. Марчиняк нуқтага ишора қилди.
4. ГОЛ. Миср учрашувда тезкор гол урди. Жарима майдончаси ичидаги тартибсизликдан Маҳмуд Собир фойдаланиб кетди. У Бейронванднинг оёқлари остидан тўпни дарвозага йўллади.
2. Илк дақиқалардан устунлик Миср томонида. Тезкор паслар билан олдинга юряпти.
Ўйинга старт берилди.
Икки давлат мадҳиялари янгради. Ўйинга барча нарса тайёр.
Жамоалар майдонга чиқиб келди.



