Эрон. Мусаев, Насимов ва Мельзиддинов жамоалари навбатдаги ўйинни ўтказишди

Narzulla Saydullayev
14 фев 2015, 17:21
Эрон Про-лигасида 21-тур ўйинлари жавом этмоқда.
Эътиборингизга легионерларимиз иштирокидаги ўйинларни тақдим этамиз.

Фозил Мусаев тўп тепаётган "Сепахон" клуби сафарда "Фулад"га қарши ўйнади. Учрашувда меҳмонлар 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Мусаев баҳсда 88 дақиқа ўйнади. "Сепахон" 20та ўйиндан сўнг 37 очко билан мусобақа жадвалининг 3-поғонасини эгаллаб турибди. Клуб навбатдаги турни 20 февраль куни ўз уйида "Зоб Оҳан"га қарши ўтказади.

Эрон про-лигаси мусобақа жадвали
"Фулад" - "Сепахон" 0:1
Гол:
М.Шарифи 21

Руслан Мельзиддинов тўп тепаётган "Нафт Масжид Сулаймон" клуби сафарда "Гостареш Фулад Табриз" билан ўйнади. Бу баҳсда 0:0 ҳисоби билан тугади. Мельзиддинов учрашувда 90 дақиқа ўйнади. Клуб 19 очко билан 13-поғонада бормоқда. Ҳамюртимиз жамоаси кейинги баҳсни 19 февралда "Трактор Сози"га қарши ўйнайди.

"Гостареш Фулад Табриз" - "Нафт Масжид Сулаймон" 0:0

Баҳодир Насимов фаолият олиб бораётган "Падидеҳ" клуби ўз уйида "Персеполис" билан беллашди. Баҳсда меҳмон жамоа 1:0 ҳисобида зафар қучди. Насимов учрашувда тўлиқ ўйнади. "Падидеҳ" айни пайтда 24 очко билан мусобақа жадвалининг 10-поғонасидан ўрин олган. Клуб кейинги учрашувни 20 февраль куни сафарда "Роҳ Оҳан"га қарши ўтказади.

"Падидеҳ" - "Персеполис" 0:1
Гол:
О.Алишаҳ 76

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›