UZ

Сўнгги янгиликлар

17:48"Ньюкасл" "Манчестер Сити" футболчисини харид қилмоқчи  1 17:12Рейндерс: "Милан"нинг "Интер"га қарши ўйинини албатта томоша қиламан"  0 16:45Модрич: "Биз бу муваффақият билан фахрланишимиз керак"  0 16:20Мбаппе ва Зидан бир жамоада ўнайди-ми?!   1 15:55"Арсенал"нинг яна бир футболчиси термадан жароҳат билан қайтди  0 15:29Ўзбекистон Эронга қарши қандай рангдаги либосда ҳаракат қилади?  7 15:01Қозоғистондаги энг қиммат стадион? Актобедаги янги аренанинг нархи эълон қилинди  9 14:36"Барса" ёзда Левандовскининг ўрнига топ-форвардни сотиб олишни ўйламоқда, номзодлар ҳам маълум  6 14:08Каземиро: "Реал" учун қайғуришга вақтим йўқ"  4 13:13Ферран Торрес Испания терма жамоасидаги 23-голини урди ва Рамос ҳамда Ди Стефанога етиб олди  2 12:38"Манчестер Юнайтед" Аюб Буадди билан шартнома имзолашга яқин турибди  5 12:13"Ливерпуль" ван Дейкка ўринбосар топди  2 11:28"Манчестер Юнайтед" "Порту" хавбеки учун "Атлетико" билан курашади  0 10:53ESPN Европанинг энг яхши ёзги трансферлари рейтингини эълон қилди  6 10:21Англия терма жамоаси сардори ЖЧ фаворитлари ҳақида гапирди  0

Эрон МТЖ ёрдамчи мураббийи Антонио Маниконе: "Жаҳонбахшнинг йўқлиги терма жамоа режаларига ҳеч қандай салбий таъсир ўтказмади" Янгиликлар

Эрон МТЖ ёрдамчи мураббийи Антонио Маниконе: "Жаҳонбахшнинг йўқлиги терма жамоа режаларига ҳеч қандай салбий таъсир ўтказмади"

ЖЧ 2-саралаш босқичи "E" гуруҳи 2-туридан ўрин олган Ўзбекистон – Эрон учрашувидан олдин матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Унда Эрон термаси ёрдамчи мураббийи Антонио Маниконе ва ярим ҳимоячи Саид Иззатуллоҳи қатнашишди. 

"Бош мураббий Амир Галенои бироз бетоб бўлиб қолдилар, шу сабаб бугун мен саволларингизга жавоб бераман. Ўйин ҳақида гапирадиган бўлсам, эртага қизиқарли учрашув бўлиши аниқ. Ўзбекистон терма жамоаси билан июнь ойида тўқнаш келган эдик, эртага ҳам бизни жиддий учрашув кутиб турибди", – деди Маниконе.


"Бош мураббийимиз бетоб бўлишларига қарамай, улар биз билан Ўзбекистонга келди. Мураббийимизга соғлиқ тилайман. Саралаш босқичларида бирламчи ўйинлар жуда қийин кечади. Гонконгга қарши қийин учрашувни ўтказдик. Эртага Ўзбекистонга қарши ҳам қийин учрашув кутиб турибди", – деди Иззатуллоҳи.

- Тўрт ой олдин Ўзбекистон терма жамоасига қарши ўйнаган эдингиз. Мана шу қисқа вақт ичида Ўзбекистон терма жамоасида нималар ўзгарган деб ўйлайсиз?

- Ўша учрашув менга ёққан эди. Ўзбекистон терма жамоаси Осиёда энг кучлилардан бири ҳисобланади. Бош мураббийингиз словениялик мутахассис (Сречко Катанец – таҳр.) жуда тажрибали мураббий. Умид қиламанки, эртага қизиқарли учрашув бўлади.



- Эрон терма жамоаси таркибда жуда кучли футболчилар бўлишига қарамай, кўпинча иккинчи рақам бўлиб ўйнайди. Бунга сабаб нима деб ўйлайсиз?

- Фикрингизга қўшилмайман. Сўнгги учрашувларимизни кўриб чиқишингизни тавсия қиламан. Футболда фақат бир тактикада ўйнаб бўлмайди. Биз услубларни аралаштиришга, "микс" қилишга ҳаракат қиламиз. Вақти келса ҳужумга ўтамиз, керакли вақтда химояланамиз.

- Футболчига савол. Сиз "Ростов" жамоасида Элдор Шомуродов билан бирга ўйнагансиз. Унга қандай таъриф бера оласиз?

- Элдор билан бирга ўйнашга сазовор бўлганман. Уни қаттиқ ҳурмат қиламан. У катта тажрибага эга футболчи ва бутун Осиёда уни танишади.



- Бош мураббий бетоб, деб айтдингиз. Жаноб Галенои эртанги учрашувда иштирок этадими?

- Ҳа. Ҳаммаси жойида бош мураббий эртанги учрашувда иштирок этади

- Асосий таркиб футболчиси Алиризо Жаҳонбахшнинг жароҳати терма жамоа режаларига қанчалик таъсир ўтказди?

- Ҳар бир футболчининг ўз ўрни бор, аммо терма жамоа режаларига ҳеч қандай салбий таъсир ўтказмади.

- Футболчига савол. Эрон терма жамоаси футболчилари ва мураббийлари ҳар доим ўзбек футболи ҳақида яхши фикрлар билдиришади ва бизни кучли терма жамоалар сафига қўшишади. Лекин Эрон терма жамоаси ҳар доим бизни мағлуб этиб келган, масалан, яқинда бўлиб ўтган учрашувда ҳам "Сепахон" жамоаси ўзбек клубини 9:0 ҳисобида мағлуб этди. Бу ўртамиздаги фарқ катталигидан далолат, менимча. Эронликлар ўзбек футболини ҳақиқатан ҳам кучли деб ҳисоблашадими ёки бу оддий мақтовми?

- Биз футболчилар майдонда рақибмиз. Майдонда жанг қиламиз – ўзбек футболини кучли деб ҳисоблаймиз. Ўзбек футболида бўлаётган ўзгаришлар эътирофга лойиқ. Терма жамоадаги кўпгина футболчиларингиз Европа майдонларида тўп тепишади. Бу ҳам ўзбек футболининг яхши даражада эканлигидан далолат беради. Ўзбекистон миллий терма жамоаси бизнинг кам сонли асосий рақибларимиздан бири.

Рейтинг: +23   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика