

"Персеполис" жамоаси шарафини ҳимоя қилаётган Александр Лобанов бу ўйинда ҳам асосий таркибдан ўрин олди. "Персеполис" ушбу турда "Сайпа" жамоаси билан меҳмонда куч синашди ва дуранг қайд этди.
Фозил Мусаев жамоаси "Сепахон" эса сафарда "Трактор Сози" меҳмони бўлди ва 2:1 ҳисобида мағлубиятга учради. Ҳамюртимиз учрашувни асосий таркибда бошлади.
"Сайпа" - "Персеполис" 1:1
Голлар: Ноуроллаҳи (11), Дагхагҳелеҳ (90)
"Трактор Сози" - "Сепахон" 2:1
Голлар: Нонг (29), Шарифи (90) - Навидкиа (13).



