UZ

Сўнгги янгиликлар

01:06Фабио Каннаваро қуръа ташлаш маросимидан сўнг нималар деди?  7 00:54Элдор Шомуродов: "Гуруҳдан чиқишга имкониятимиз етади деб ўйлайман"  2 00:34Рустам Ашурматов: "Жаҳон чемпионатига боргандан кейин энг камида гуруҳдан чиқишни ўйлаш керак"  6 00:15ЖЧ-2026. Ўзбекистоннинг гуруҳдаги тақвими маълум!  28 00:07ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!  162 23:55ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!  47 23:21"Манчестер Юнайтед" футболчиси жамоадан кетишга тайёр  1 22:58Мухлисга тупурган футболчи 4 ўйинга четлатилди  3 22:18Лингард эркин агентга айланди  0 21:50Пеп Гвардиола: "ЖЧ-2026ни Англия ютишини истайман"  6 21:27Аморим "Вулверхэмптон"нинг ғалабасиз серияси исталган пайтда тугашини айтди  1 20:51“Энфилд”да вазият кескинлашди: Салоҳ норози, таклифлар эса кўпаймоқда  6 20:28Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги ғалабадан кейин елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди"  4 20:13"Насаф" ва "Навбаҳор" "Пахтакор" хавбекига даъвогарлик қилмоқда  3 19:59Таҳсин, Цигер, Ресан, Дориев... Championat.asia талқинида Суперлига-2025 легионерлар рамзий терма жамоаси  4

Эрон бош мураббийи: "Ўзбекистон Осиёнинг кучли жамоаларидан бири саналади. Парвоз билан боғлиқ муаммолар бизга ҳам қийинчилик туғдирмоқда" Янгиликлар

Эрон бош мураббийи: "Ўзбекистон Осиёнинг кучли жамоаларидан бири саналади. Парвоз билан боғлиқ муаммолар бизга ҳам қийинчилик туғдирмоқда"

Эрон терма жамоаси бош мураббийи Амир Ғалинои ЖЧ-2026 саралаш босқичи доирасидаги Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Ҳозир мени ташвишга солаётган нарса жамоанинг тикланиши ва футболчиларнинг жисмоний ҳолати ҳисобланади. Афсуски, футболчилардан бирини йўқотдик. Саид Меҳри мушаклари зўриқиши туфайли жароҳат олган ва бунга тўғри йўлга қўйилмаган парвозлар сабаб бўлган. Биз сўнгги сафаримиз давомида қийинчиликларга дуч келдик ва бундан бироз ранжидик. Терма жамоанинг қадр-қиммати, шахсияти бундан баланд. Хитойдан келган сайёҳ бизни кўриб, “Мамлакат терма жамоаси шу тариқа парвоз қилиши керакми?” деди. Умид қиламанки, раҳбарият учинчи саралаш босқичида терма жамоа ҳақида ўйлашади, чунки футбол одамларга завф бағишлайди. Одамлар бу муаммолар учун бизни айблашга ҳақли.

Расмийлардан терма жамоанинг учинчи саралаш босқичи ҳақида ўйлашларини истайман, чунки футболчилар чиндан ҳам астойдил меҳнат қилишяпти, йигитлар кўп куч сарфламоқда ва мен уларнинг ҳар бирига ўз миннатдорчилигимни билдираман.

Бўлажак ўйин ҳақида шуни айтишим керакки, Ўзбекистон Осиёнинг кучли кучларидан бири саналади. Ҳозирда мамлакатлар футболи бир-бирига яқинлашди. Ўзбекистон расмийлари бир неча йиллардан бери сармоя киритиб, ўзининг асосий терма жамоаларига ёрдам бермоқда. Улар яхшиланишди ва бизни қийин ўйин кутиб турибди.  Умид қиламанки, уч очко қўлга киритамиз. Биз яхши натижаларга эришдик ҳамда кейинги босқич йўлланмасини ҳал қилдик. Раҳбарлар кейинги босқич ҳақида ўйлаб кўришлари керак, чунки буёғига қийин бўлади. Рақиб жамоани тўлиқ таҳлил қилдик ва тактика ишлаб чиқдик. Буни майдонда амалга оширишга ҳаракат қиламиз. Муносиб ўйин билан мухлисларни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз", — деди эронлик мутахассис.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика