

“Қанчадир вақт илгари чемпионлик йўлакчаси футболчиларнинг бир бирларини ўзаро тан олишлари билдирарди. Бунда ОАВнинг ҳеч қандай алоқаси йўқ эди. Ҳозир бу нарсани жуда кўпиртириб юборишди.
Биз “Реал”нинг бу йилги ютуқларига ҳурмат билан муносбатда бўламиз. Уларга “жонли йўлак” ташкил этиб берамизми? Йўқ.
Мен бу каби “тадбир”ларда иштирок этишни истамайман ва қачондир кимдир менга шундай йўлак қилишини ҳам хоҳламайман. Бу ҳолат аввалгидек муҳим аҳамият касб этмай қўйган”, дейди Вальверде.


