UZ

Сўнгги янгиликлар

22:15Расман: "Навбаҳор" бразилиялик футболчи билан шартнома имзолади  3 22:10Расман: "Насаф" албаниялик ҳужумкор ярим ҳимоячи билан шартнома имзолади  1 22:05Расман: "Андижон" Токотаевни ўз сафига қўшиб олди  5 21:38"Навбаҳор" Суперлиганинг биринчи даврасини "Нефтчи"да ўтказган икки ўйинчи билан шартнома имзолади  4 21:15"Интер" Лукман учун таклиф қилган таклиф "Аталанта"га ёқмади  0 20:50Жанлуижжи Доннарумма чиндан ҳам ПСЖдан кетиши мумкин – ҳаттоки ЕЧЛдаги ғалабадан кейин ҳам  1 20:31Расман: Шаҳзод Тоиров — ОКМК футболчиси!  1 20:25"Наполи" "Ливерпуль" футболчисини ижарага олмоқчи  0 19:59Тоттининг ўғли босим туфайли футболдан кетди  1 19:32Тер Штеген Францияда операция қилинади  3 19:05Алиссон Осиё турнеси давомида "Ливерпул"ни тарк этди  1 18:38Артета Зинченкони "Арсенал"дан кетмасликка кўндирди  0 18:16Расман: Валижон Раҳимов – "Бунёдкор" аъзоси!  2 17:56"Челси" "Аталанта" ҳимоячисини сотиб олмоқчи  1 17:28Расман: Феликс Роналдунинг жамоадошига айланди  5

Эрнесто Вальверде иштирокидаги қизиқарли матбуот анжумани Янгиликлар

Эрнесто Вальверде иштирокидаги қизиқарли матбуот анжумани

Бугун, 3 октябрь куни "Барселона" "Райо Вальекано"га қарши ЛаЛиганинг 11-тур учрашувини ўтказади.

Кеча, 2 октябрда Каталония клуби устози Эрнесто Вальверде журналистлар билан ушбу баҳсга аталган матбуот анжуманида иштирок этди.

- Эртага ЛаЛиганинг ўртамиёна жамоасига қарши ўйнайсиз. Бу ротация учун қулай вақт эмасми?

- Сениннг рақибинг кучсиз деб ўйласанг муаммоларга дуч келасан. Райо ҳужумкор ўйин кўрсатмоқда ва рақибга юқорироқда прессинг уюштирмоқда. Жамоада техник кучли футболчилар бор, эҳтиёт бўлишимиз керак. Ғалаба қозонишни истаймиз, аммо бу осон бўлмайди.

- Биринчи бўлиб гол уриш муҳимми?

- Албатта, шу ҳам савол бўлдию! Илк дақиқалардан ўз ўйинимизни кўрсатишимиз лозим. Биз ЛаЛиганинг иккита қийин баҳсида ғолиб чиқдик, эртага учинчиси бизни кутиб турибди.

- Месси сешанба куни майдонга тушадими?

- У ҳали ҳам оғриқ ҳис қиляпти, бироқ формани йўқотмаслик учун машғулотларда иштирок этмоқда. У билан эҳтиёт бўлишимиз керак, шу сабабли Лео қанча керак бўлса, шунча даволанади. Месси қайтса, биз янада кучлироқ бўламиз.

- Малком яна қайдномада эмас. Бу нарса футболчи учун қўнғироқми?

- Бу Аленя учун қўнғироқ. Менга унинг ўйини ёқиб қолди.

- Суареснинг айтишича, у ўрнига ҳужумчи қидирилаётганидан ҳавотирда эмас экан...

- "Барселона" худди бошқа жамоалар каби трансфер ойнасида фаол. Гап фақат Суаресда эмас. Ҳозир у биз билан ва ажойиб формада.

- Пако ҳақида нима дейсиз?

- У бахтли, кўп ўйин амалиётига эга бўляпти. Биз ҳам хурсандмиз. Кўрамиз.

- "Барселона"да ўйин услуби ўзгарди...

- Ҳар бир жамоанинг ўз услуби бор. Мақсадимиз - ўйинни назорат қилиб, иложи борича кўпроқ тўпга эгалик қилиш. Бироқ ўйиннинг 70% вақтида тўпга эгалик қилмай, 5:1 ҳисобида ғалаба қозона олишимиз мумкин. Тўпни ушлаб турган жамоа эмас, вазиятлар яратиб, голлар урганлар ғалаба қозонади.

- Сиз Коутиньодан кўпроғини кутаётган экансиз. Айнан нимани?

- Баъзида айтишим керак бўлмаган нарсаларни гапириб юбораман. Узр сўрайман. Филиппе - ажойиб футболчи, у "Барселона"га жуда мос, ундан кўнглимиз тўқ.

- Ла Масия тарбияланувчиларига ўзини кўрсатиш учун имкон берасизми?

- Албатта, улар кўпроқ имкониятга муносиб, бироқ бу йигитлар топ-футболчилар билан рақобатлашиши лозим. Биз бу клубга ғалаба қозониш ва соврин қўлга киритиш учун келганмиз.

- "Барселона"нинг ҳимоясида баъзи муаммолар бор...

- Ҳимоячилардан кўнглим тўқ. Аммо "Барселона" доимо трансфер бозорини диққат билан кузатиши керак.

- Артуро Видаль яхшими?

- У ўзини яхши ҳис қиляпти ва жамоага жуда тез кўникиб кетди. Артуро доимо меҳнатга лайоқатли, у асосий таркиб учун курашишга тайёр.

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика