UZ

Сўнгги янгиликлар

01:34"Тоттенхэм" ўз тарихидаги энг қиммат трансферни амалга оширишга яқин  0 01:08Расман: Элдор Шомуродов - "Истанбул Башакшеҳир" футболчиси!  3 00:59Тео Эрнандес: "Милан" мен учун энг асосийси эди, сўнгги пайтдаги чиқарилган қарорлар мени шу ерга етаклади"  1 00:25"Атлетик" футболчиси Альварес футболдан четлатилди  1 23:53Скотт Мактомини: "Неаполдаги ҳаёт умуман бошқача"  3 23:25Қирғиз Республикаси термаси собиқ бош мураббийи "Алга"ни бошқаради  0 22:42А Серия учрашуви Австралияда ўтказилиши мумкин  0 22:16"Милан" ва "Вулверхэмптон" Олимпиадада Ўзбекистонга гол урган футболчига қизиқмоқда  6 21:50Чиро Иммобиле "Болонья"га ўтди  0 21:21Кунья 10-рақам ҳақида: "Бу мени ғурурлантиради"  1 20:53Диёр Имомхўжаев "Soccer club" ва "Футбол шарҳи" кўрсатувларининг ёпилиш тарихи ҳақида гапириб берди  12 20:24Расман: Эдин Жеко А Серияга қайтди  0 20:00Фердинанд: "Энрике Дембелени суперюлдузга айлантирди, у Мбаппедан ҳам муҳимроқ футболчи бўлиб олди"  8 19:38"Динамо" футболчиси бошқа жамоага йўл олди  0 19:16Ашурматов: "Ҳусанов "Манчестер Сити"га ўтганидан кейин ўзгариб қолмади"  5

Эрматовдан ўйинни яхши бошқаришни кутиб қоламиз Янгиликлар

Эрматовдан ўйинни яхши бошқаришни кутиб қоламиз

Жаҳон чемпионатининг очилиш ўйинини бошқарган япониялик ҳакам Юичи Нишимуранинг Хорватия дарвозаси томон белгилаган пенальтиси турли гап-сўзларга сабаб бўлди.
Бугун “Е” гуруҳида 1-тур баҳслари старт олади. Бразилия пойхатида бўлиб ўтадиган Швейцария ва Эквадор ўртасидаги ўйинни ҳамюртимиз Равшан Эрматов бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб боради. Бу учрашувда биз учун Эрматовнинг яхши ишлаши ўйин натижасидан ҳам муҳим. Яхши биласиз, бундан тўрт йил ЖАРда ўтказилган мундиалда дебют қилган Эрматов тезда оғизга тушиб, унинг шаънига ҳар томондан мақтовлар ёғилганди.

Натижада ФИФА ҳам унга тўлиқ ишонч билдириб, бешта ўйинни бошқаришига имкон яратиб берганди. Мана ўшандан бери орадан тўрт йил ўтди ва бу орада Эрматовнинг тажрибаси анча ошди. Равшан Эрматов яна бир маротаба Ўзбекистон номини дунё футболи жамоатчилигига танитиши учун бугунги баҳсни аъло даражада бошқариб бориб лозим. Нафақат ўзи ва юрти учун, балки Осиё ҳакамлари шаъни учун ҳам. Нишимуранинг хатосидан сўнг биз осиёлик ҳакамлар катта ўйинларга ҳали тайёр эмас каби гаплар билан чалғиб қолишни хоҳламаймиз. Бунинг учун Эрматов ва унинг ёрдамчилари учрашувни яхши бошқаришлари керак, шундагина ФИФАнинг қитъамиз ҳакамларига бўлган ишончи янада ортади.

Ўйин бошланишига тобора оз вақт қолмоқда. Баҳсга Тошкент вақти билан соат 21:00дан бошлаб старт берилади. Бугунги ўйинда Эрматовга ён қанотларда одатдагидек Абдулҳамид Расулов билан Баҳодир Қўчқоров кўмак беришади. Албатта, биринчи ўйинда ҳаяжон бўлиши турган гап, бироқ ҳакамларимиз тажрибали, улар ҳаяжонни тезда енгиб ўта олишади. Хориж ОАВда Эрматовнинг ҳатто жаҳон чемпионати финалини бошқариши мумкинлиги ҳақида ёзишяпти. Лекин финалгача анча бор, ҳозир эса энг муҳими биринчи ўйинни яхши ўтказиб олиш. Шу ўринда Эрматов ва унинг бригадасига бугунги баҳсни хатоларсиз бошқаришини Яратгандан сўраб, уларга омад тилаб қоламиз. Олға, ўзбек ўғлонлари!!

Х.Холиқов.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика