

"Мен учун "Спартак" - ЦСКА учрашувида ишлаш учун таклиф маълумоти - кутилмаган ҳол. Ҳозирча Россия футбол иттифоқидан ҳеч ким бу борада мен билан боғлангани йўқ. Ўйин қачон бўлади, 29 октябрь? Бу куни Ўзбекистон чемпионатида тур учрашувлари бўлиши аниқ. Аммо агар расмий таклиф тушса, Москвадаги учрашувда ишлашга тайёрман. Бу даражадаги ўйин - ҳар бир ҳакам учун яхши тажриба" - дейди Равшан Эрматов.



