UZ

Сўнгги янгиликлар

02:42Ҳусайн Норчаев: "Вазият қизил карточкага тортмас эди"  2 02:16Рўзиқул Бердиев: "Дарвозабонимиз олдинга чиқиши хато бўлди, лекин чиққанга яраша тўғри ўйнаши керак эди"  15 01:52Туркия. Алиқулов 90+2 дақиқада жароҳат туфайли алмаштирилди, унинг жамоаси ғалабага эришди  1 01:40Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" суперкамбэк эвазига ўз майдонида "Насаф"ни мағлуб этди  402 00:57"Реал" футболчилари ҳакамлар уларга бошқа етакчиларга нисбатан қаттиққўлроқ муносабатда бўлишаяти, деб ҳисоблашмоқда  1 00:05Куанишбай Оразимбетов: "Иккинчи таймда умуман бошқа "Жайхун"ни кўрдик"  0 23:40ОФК ЭЧЛ. "Ал Иттиҳод" БААда мағлубиятга учради  0 22:22Шавкат Юсупов: "Шу темпда давом этишга ҳаракат қиламиз"  1 21:02ОФК ЭЧЛ. Турнир янги мавсумининг илк баҳсида 7та гол урилди  1 19:59Мессининг карточкаси рекорд даражадаги суммага сотилди  7 19:34Руни: "Тен Ҳаг Аморимга алмаштирилганидан бери МЮнинг аҳволи фақат ёмонлашди"  11 19:06"Қайрат" "Реал"га қарши ўйин чипталари қачондан сотувга чиқишини маълум қилди  9 18:40"Футбол олами". "Пахтакор" - "Нефтчи" 2:1, "Насаф" ва "Сўғдиёна"да йирик ғалабалар  1 18:35"Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да йўқотиш  5 18:16"Насаф" бугун ёлғиз эмас  20

Эрматов бригадаси ОЧЛ финал учрашувини бошқариш учун Хитойга учиб кетди Янгиликлар

Эрматов бригадаси ОЧЛ финал учрашувини бошқариш учун Хитойга учиб кетди

Ўзбекистонлик ФИФА ҳаками Равшан Эрматов Осиё чемпионлар лигаси финал учрашувини бошқариши ҳақида хабар бергандик.

Осиёнинг 5 карра энг яхши ҳаками бўлган Равшан Эрматов 21 ноябрь куни Хитойда "Гуанчжоу Эвергранд" ва БААнинг "Ал Аҳли" клублари ўртасидаги ўйинни бошқариб боради. Унга қанотларда Абдулҳамидулло Расулов ва Жаҳонгир Саидов ёрдам беришади. Тўртинчи ҳакам Валентин Коваленко. Ҳакамларимиз бугун, 18 ноябрь куни Хитойга учиб кетишди.

Бир ҳафта олдин БААда ўтган дастлабки финал учрашувида ҳисоб очилмаган эди. Эрматов 2007, 2011, 2013 йилларда ҳам Осиё чемпионлар лигаси финал ўйинида бош ҳакам бўлиб ишлаган эди.

"Гуанжоу Эвергранд" - "Ал Аҳли"
21 ноябрь 2015. Гуанжоу. "Тианхе" стадиони
Бош ҳакам:
Равшан Эрматов (Ўзбекистон)
Қанот ҳакамлари: Абдулҳамидулло Расулов, Жаҳонгир Саидов (иккиси Ўзбекистон)
Захира ҳаками: Валентин Коваленко (Ўзбекистон)
Дастлабки ўйин: 0:0


Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика