Эрикссон: "Фергюсон мени ўлдираман деб қўрқитган"

Mirjalol Normatov
13 окт 2019
Англия термасининг собиқ бош мураббийи Свен-Еран Эрикссон "Манчестер Юнайтед"нинг собиқ устози Сер Алекс Фергюсон билан муносабатлари ҳақида гапирди.

"Ғалати томони у бир куни менга қўнғироқ қилди ва ҳол-аҳвол сўрамасдан, бақириб кетди. Ўшанда мен Уэйн Рунини термага чақирмагандим.

Ўша пайтда у мени ўлдирмоқчи деб ўйладим. У менга: "Сени ўлдираман", деб айтди. Бироқ ўша пайтда кўз олдимга Англия термаси келди ва бундай бўлишим мумкин эмасди.

У менга Руни ҳақида гапирганидан кейин: "Мени тинч қўй, ўзингнинг ишларинг яхшими?", деб жавоб бердим. Шунда ҳам у менга бақириб ташлаганди", - деди швециялик.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal