Эриксен "Тоттенхэм"нинг учта таклифини рад этди
09 фев 2019 15:55
Янгиликлар
Эриксен "Тоттенхэм"нинг учта таклифини рад этди
"Эриксен шартномаси якунланишига 17 ой қолди. У клубнинг 3та таклифини рад этди. "Тоттенхэм" уни жуда яхши нархда харид қилган. Эриксен жамоанинг энг яхши футболчиларидан бирига айланди. Унинг ўйинини кузатишни яхши кўраман.
"Барселона" трансфер бўйича унинг вакиллари билан учрашди ва футболчининг маошини 2 бараварга оширмоқчи. Айни дамда унинг ҳафталик маоши 75 минг евро.
Ҳозирги кунда Премьер-лигадаги ўртача ҳафталик маош 59 минг евро Демак, АПЛнинг энг яхши футболчиларидан бири ўртача маошдан 16 минг евро кўп пул олади.
"Тоттенхэм" Кристианга ҳафталик маоши 123 минг евро бўлган битим таклиф қилди. У ҳафталик маоши 168дан 224 минг еврогача бўлган шартномани кўриб чиқишга тайёр.
Эриксен - трансфер ойнасидаги қизиқ вариант. "Шпорлар" ундан яхши фойда кўриши мумкин, аммо Кристианни 100 млн. еврога сотиб бўлмайди. Шартнома муддати ва унинг ёшини ҳисобга олсак, ўйинчи учун 50-70 млн. евро таклиф қилинади. Бу йил ўғирлиги бўлади" - дейди трансферлар бўйича мутахассис Иэн Макгарри.
Фикрлар