

"Ўйлашимча, айтиладиган барча гап айтиб бўлинди. Жамоа кучли, яхши кайфиятда ва ана шу кўтаринки руҳда навбатдаги ўйинга ("Брайтон" билан) тайёргарлик кўряпмиз", — дея тен Хаг сўзларини келтирмоқда журналист Бен Жейкобс.
Эслатиб ўтамиз, Лондоннинг "Арсенал"ига қарши ўйиндан кейин (1:3), тен Хаг Санчо машғулотлардаги қониқарсиз ҳаракати туфайли қайдномага киритилмаганини маълум қилганди.



