Эрик тен Хаг Каземиронинг жамоага қанчалар муҳимлигини айтди

Mirjalol Normatov
1 дек 2022, 00:47
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Эрик тен Хаг ёзда таркибга қўшиб олинган Каземиронинг жамоага кераклиги ҳақида гапирди.

"Уни ҳимоядаги бетон деб атайман. У тўп билан ҳам тўпсиз ҳам ҳимоядан олдинги чизиқнинг қироли. Каземиро орқали биз катта устунликка эга бўляпмиз", - деди тен Хаг.

Эслатиб ўтамиз, ёзги трансферлар ойнаси вақтида бразилиялик футболчи "Реал"дан 70 млн евро эвазига сотиб олди. Каземиро "Юнайтед" таркибида 14 ўйинда қатнашиб, 1 гол урди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: twitter.com/manutd

Сўнгги янгиликлар

Барча ›