UZ

Сўнгги янгиликлар

09:23"Сурхон" U-21 чемпионати тўпурари билан шартнома имзолади  1 08:57Виталий Левченконинг навбатдаги жамоаси деярли аниқ  1 08:30Расман. Гвардиол узоқ муддатга сафдан чиқди  3 08:04Алижоновнинг трансфери нима учун барбод бўлди?  9 07:45Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  34 02:17Африка Миллатлар Кубоги. Осимхендан дубль, Лукмандан "гол+пас": Нигерия Мозамбикни тор-мор этди  3 01:13"Андижон" Абдуманнопов билан шартномани узайтирди  2 01:06"Челси" янги устози номи маълум. У шанба куни жамоани майдонга бошлаб тушади  5 00:14Африка Миллатлар Кубоги. Салоҳ гол урди, Миср эса қўшимча таймларда Бенин тўсиғидан ўтди  0 23:42"Барселона" "Ал Ҳилол"дан Канселуни сотиб олишга яқин  1 23:19Эндрик "Реал"даги ўйин амалиёти йўқлиги ҳақида: "Бу ҳаётимдаги энг яхши олти ой бўлди, уй қуришга улгурдим"  3 22:55Сульшер МЮга вақтинчалик мураббий сифатида қайтишга тайёр  13 22:12"Барселона" Канселу бўйича "Ал Ҳилол"га таклиф юборди  0 22:01МЮ Аморимга истеъфо учун 10,05 млн фунт тўлаб бериши керак  4 21:18РАСМАН: Беҳруз Асқаров — ОКМК футболчиси!  2

Энг яхши кўрсаткич "Насаф"да, энг ёмони "Шўртан"да Янгиликлар

Энг яхши кўрсаткич "Насаф"да, энг ёмони "Шўртан"да

Олий лиганинг иккинчи даврасидан ўрин олган дастлабки тўрт тур учрашувлари ортда қолди.
Миллий терма жамоамизнинг иккита расми ўйини  (6 ва 10 сентябрь) туфайли олий лигада бироз танаффус юзага келди. Энди 13 сентябрдан бошлаб 18-тур баҳслари давом эттирилади. Иккинчи давранинг дастлабки тўртта туридаги ўйинлардан келиб чиқиб бир қатор маълумотларни берса бўлади. Шулардан бири - мана шу тўрт тур бўйича кимнинг нечта очко жамғаргани. Ҳисоб-китоблар шуни кўрсатдики, Қаршининг "Насаф" клуби барча тўрт учрашувни ғалаба билан якунлаган ягона жамоа бўлди. Рўзиқул Бердиев шогирдлари ҳам уйдаги, ҳам сафардаги икки беллашувда зафар қучишди.

Бу борада иккинчи ўринни "Пахтакор" эгаллади. Амалдаги чемпионлар максимум 12 очкодан 9 очко жамғаришди. Яъни, жамоа ўз майдонида "Олмалиқ"қа ютқазиб қўйгани учун ҳам 12 очкони йиға олмади. "Бунёдкор", "Локомотив", "Олмалиқ", "Нефтчи" сингари жамоалар эса бир хил еттитадан очко тўплашди.

"Металлург", "Гулистон" ва "Қизилқум" эса тўртта ўйиннинг фақат биттасида ғалаба қозониб, уч бор имкониятни бой берган жамоалар бўлишди. Натижада бу жамоалар максимум 12 очкодан бор-йўғи 3 очко жамғаришди. Бу борада энг пастки кўрсаткич "Шўртан"га тегишли. Ғузорликлар иккинчи давранинг дастлабки тўрт тур якунларига кўра атиги бир очкони қўлга киритишди. "Шўртан" ўз майдонида "Динамо" билан дуранг ўйнаганини ҳисобга олмаганда қолган учта учрашувда мағлуб бўлди.

Кўриб турганингиздек, 14-17-тур якунларига кўра кўп очко йиғиш бўйича энг яхши кўрсаткич Қашқадарёнинг бош жамоаси "Насаф"га насиб этди. Бу борада энг пастки кўрсаткич ҳам Қашқадарё вакилига тегишли. Бундан кўриниб турибдики, "Шўртан" буёғига жиддий ҳаракат қилмаса бўлмайди.

Тўртта тур бўйича йиғилган очколар:

"Насаф"  12/12
"Пахтакор"  9/12
"Бунёдкор"  7/12
"Локомотив"  7/12
"Олмалиқ"  7/12
"Нефтчи"  7/12
"Бухоро"  6/12
"Навбаҳор"  5/12
"Динамо"  5/12
"Сўғдиёна"  4/12
"Металлург"  3/12
"Гулистон"  3/12
"Қизилқум"  3/12
"Шўртан"  1/12
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика