UZ

Сўнгги янгиликлар

16:55Ингзнинг уйини ўмарган ўғрига суд ҳукми эълон қилинди  0 16:45Лэмпард: "Челси"да ўйнаётганингда тарих ва эмблемани ҳурмат қилишинг керак"  0 16:29"Атлетико" ҳимоячиси 1 йил деганда майдонга тушди  5 16:10Бугун туғилган кунини нишонлаётган Жозе Моуриньо қўл остида ўйнаган энг яхши футболчилардан иборат рамзий терма  23 15:52А Серия. "Интер" ўз майдонида сўнгги 5 ўйиннинг 4тасида мағлуб бўлган жамоани қабул қилмоқда (асосий таркиблар)  0 15:42Футболчи чилим паби ёнидаги жанжалдан кейин вафот этди  4 15:20Мадрид дербиси асосий таркиблари маълум бўлди  1 15:13Лемар "Арсенал"га ўтмаслиги мумкин  1 14:56"Фиорентина" хавбеки кеча ўйин вақтида касалхонага етказилди  7 14:45Кечаги ўйинда гол урган футболчи: "Биз ишлашда давом этамиз"  36 14:39Райола Доннаруммани яна йўлдан уришни бошлади  3 14:22Сарри фаолиятини якунлашига шаъма қилди  3 13:55Сульшер: "МЮ пулларни ақл билан ишлатиши керак"  11 13:41Саутгейт МЮни бошқариши мумкин  25 13:22ПСЖ Хесени ижарадан қайтариб олмоқчи эмас  3

Энг қиммат машина, тепаликдаги уй ва бизнес. Роналду Туринда қандай яшаяпти? Янгиликлар

Энг қиммат машина, тепаликдаги уй ва бизнес. Роналду Туринда қандай яшаяпти?

Тепаликдаги уй ва мавсумлар оралиғидаги оила билан таътил.

Бир йил олдин Криштиану Роналду "Ювентус"га Чемпионлар лигасида зафар қучишда ёрдам бериш учун Туринга кўчиб ўтди. 34 ёшли ҳужумчининг ғалаба ва рекордлари ҳақида кўп ёзамиз. Аммо бу материалда португалиялик футболчи қиз ўртоғи Жоржина Родригес ва тўрт фарзанди билан қандай яшаётганини айтиб берамиз.


УЙ

Роналду "Ювентус"га ўтиши билан оиласи учун ўзи уй излашни бошлади. Италия ОАВ берган маълумотларга кўра, Криштиану бир неча вариантлардан воз кечган ва шаҳарнинг марказида жойлашган тепаликдаги қимматбаҳо уйни танлаган. У ерга фақат хусусий йўл орқали кириб бориш мумкин. Унинг вилласи дарахт ва ўсимликлар ёрдамида бегона кўзлардан беркитилган. Айтишларича, Роналдунинг Туриндаги уйи Мадриддагига ўхшагани учун футболчи айнан шу виллани танлаган. Унда саккизда ётоқхона, тўртта ваннахона ва катта ойналар мавжуд. Ҳужумчи замонавий архитектура ва дизайнерлик мебелларини яхши кўради.

Роналду ижарага олган ҳудуд сал кам 1 гектарни ташкил қилади. Жаҳон юлдузининг вилласида бассейн ва тренажер зали бор. Уй олдида катта боғ жойлашган, португалияликнинг болалари боғда сайр қилишни яхши кўришади. Хизматчи ва меҳмонлар учун ҳам уй мавжуд. Айтганча, португалиялик ўзи билан бирга бош-ошпаз, диетолог ва физиотерапевтни ҳам олиб келган. Ҳудудга иккита йўл орқали кириш мумкин, иккала томонга соқчилар қўйилган.

Бу Туриннинг элит тумани ҳисобланади, шу сабабли португалияликнинг қўшнилари ҳам машҳур инсонлар. Ўша "бойлар маҳалласи"да "Ювентус" президенти Андреа Аньелли истиқомат қилади. Бундан ташқари шоу-бизнез вакиллари, катта компания раҳбарлари ва бой архитектор ҳамда рассомлар ушбу ҳудудда яшашади.


АВТОМОБИЛ ВА САМОЛЁТ

Криштиану майдонда тез ҳаракатлангани каби трассада ҳам катта тезликни яхши кўради. Олдинроқ, португалиялик Bugatti La Voiture Noire машинасини сотиб олгани эълон қилинган эди. Бу тулпорнинг нархи 11 млн. евро. Ушбу модель Франция компаниясининг 110 йиллигига бағишланган. Максимал тезлиги 420 км/соат.

Бундан ташқари Криштианунинг шахсий самолёти бор - Gulfstream G650. Бу учоқнинг тахминий нархи 31,7 млн. евро. "Учадиган квартира"да диванлар, ошхона ва ваннахоналар мавжуд. Шундай экан, ҳар бир парвоздан роҳат оласиз.


БИЗНЕС

Роналду бизнесда турли йўналишларга қизиқади. У CR7 бренди остида кийим, уй ва таътил учун товарлар ишлаб чиқарадиган компанияга эгалик қилади. Бу бизнес ҳар йили 6-10 млн. евро миқдорида даромад келтиради.

Криштиану Pestana Hotels меҳмонхоналар тармоғига ҳам инвестиция киритган. Мадрид, Лиссабон, Мадейра ва Нью-Йоркдаги меҳмонхоналарни ишга тушириш учун 37 млн. евро сарфланди. У ушбу тармоқнинг 50% акцияларига эгалик қилади. Кейинроқ бу бренд Crunch фирмаси билан ҳамкорликда тренажер залларини очди.

Ўтган йили Бразилияда "Донна Долорес" (футболчи онасининг исми шундай) номли ресторанлар тармоғи яратилиши ҳақида эълон қилинганди. Бир неча ой олдин эса Роналду соч кўчириб ўтказиш бўйича Испанияда клиника очди. Португалияда 10та клиника бор, улар 35 мингдан ортиқ мижозларга хизмат кўрсатишди, битта операциянинг нархи 4-7 минг евро атрофида.

Бундан ташқари, "Ювентус" юлдузи турли реклама шартномаларидан катта даромад олади. Ҳамкорлар орасида соат ишлаб чиқарувчи машҳур бренд мавжуд. Роналду Манчестердаги матбуот-анжуманига 2 млн. евро турадиган соатда ташриф буюрди.



ОИЛА БИЛАН ТАЪТИЛ

Роналду мавсумни икки ажойиб ғалаба билан якунлади. А Серияда чемпион бўлди ва Миллатлар лигаси ғолибига айланди. Шундан сўнг у болалари ва Жоржина билан таътилга йўл олди. Маълумотларга кўра, футболчининг оиласи бир ҳафта Коста-Наваринода дам олган. Греция курортида бир кун хордиқ чиқариш 8 минг еврони ташкил қилган. Шунга қарамай футболчи хизмат кўрсатишдан мамнун бўлди ва чой-чақа сифатида 20 минг евро ташлаб кетди. Шундан сўнг Роналдунинг оиласи таътилни Франция соҳилларига кўчирди. 

Мавсумлар оралиғидаги таътил мароқли ўтган кўринади. Криштиану Роналду янги мавсумда рекордларни янгилашга тайёр. Кейинги мақсад - олтинчи "Олтин тўп" ва Чемпионлар лигасидаги ғалаба.

Рейтинг: +50   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг