UZ

Сўнгги янгиликлар

18:49МЮ ҳужумчисини "Наполи"га қўйиб юборишга тайёр  0 18:20Агуэро: "Ўзимни мураббий сифатида тасаввур қилолмайман"  0 18:16Суперлига. "Андижон" - "Пахтакор" 0:0 (матнли трансляция)  8 17:48"Тоттенхэм" ярим ҳимоячиси 2026 йилгача майдонга тушмайди  0 17:25"Нефтчи" "Машъал"га ҳеч қандай имкон қолдирмаган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  1 17:06"Реал" бош мураббийи икки ҳимоячига ишонмаяпти  4 16:43"Бобур Арена" "Андижон" – "Пахтакор" учрашувига тайёр!  7 16:11Чемпионлар Лигасига қачон қуръа ташланади?  7 15:56АПЛ клубининг энг ёш эгаси 30 ёшдан кичик. Бу ким?  1 15:18"Манчестер Сити" Ҳусановнинг рақобатчиси билан шартномани узайтирди  3 14:56АПЛ клублари ойна ёпилишидан олдин трансфер рекордини янгилаб бўлди  0 14:30"Истиқлол" стадиони сухандони провокацион эълонлар берди, "Динамо" стадиони техник ҳудудига бегона шахслар кирди, Владимир Бубанья микст-зона масаласида комиссарга эътироз билдирди — Лига комиссарлари билдиргиси  11 13:58"Ливерпуль" тарихидаги энг қиммат ҳимоячилардан бири сафдан чиқди  3 13:32Суперкомпьютер Бундеслига фаворитларини аниқлади. "Бавария" билан қайси жамоа рақобатлашади?  1 13:03АПЛнинг энг қиммат ёш футболчилари маълум. "Челси", "Арсенал" ва "Манчестер Юнайтед" топда  2

Энг аламли ўйин, энг яхши шерик, энг яхши мураббий… Ойбек Нурбоев энг, энг, энг…ларни аниқлайди Янгиликлар

Энг аламли ўйин, энг яхши шерик, энг яхши мураббий… Ойбек Нурбоев энг, энг, энг…ларни аниқлайди

Қорақалпоқ футболи тарбияланувчиси ҳисобланадиган Ойбек Нурбоев билан суҳбат уюштириб, энг, энг, энг…ларни аниқладик.

- Менга қарши ўйнаган энг қийин ҳужумчи? Ўзингиз биласиз бугунги кунда Ўзбекистонда ҳужумчилар муаммоси мавжуд. Буни мухлислар, мураббийлар ҳам таъкидлашяпти. Мен ўзим 21-22 ёш пайтимда Анвар Солиев, Зафар Холмуродовларга қарши ўйнадим. Ҳатто Ривалдога қарши ўйнадим. Фикримча мен қаршилик қилган энг қийин ҳужумчилар булар Солиев ва Холмуродов. Ҳар иккаласи ҳам бош билан яхши ўйнашади. Стандарт вазиятларда уларга кўп қаршилик қилганман.

- Майдонда менга энг яхши шерик? Элдор Маматказин. У билан бирга “Динамо”да ўйнаганмиз. Шунингдек Иля Илинни ҳам алоҳида таъкидлаган бўлардим.

- Хотирамда қолган энг эсда қоларли ўйин. 2011 йилда Наманганда водий дербисида биринчи давранинг энг сўнги ўйини хотирамдан чиқмайди. Водий дербиси қандай ўтишини кўпчилик билади. Ўша баҳсда биз 2:0 ҳисобида зафар қучдик. Мен ўша ўйинда Олий лигадаги илк голимни урган эдим.

- Энг аламли учрашув. 2012 йили кубок доирасида “Локомотив” билан кечган ўйин энг аламлиси бўлган. Ўшанда сафарда 1:2 ҳисобида ютқазгандик. Уйдаги баҳсда 3:2 ҳисобида ютган бўлсак ҳам кейинги босқичга чиқа олмай қолган эдик.

- Мен билан ишлашган энг яхши мураббий бу Юрий Вазгенович Саркисян.

- Машғулотлари энг қизиқарли кечадиган мураббий “Цементчи”даги Абдумалик Ҳакимов. Унинг машғулотлари қизиқарли кечади. У машғулотларда йигитлардан аъло кайфиятда юришларини кўпроқ истайди.

- Мен билан ўйнаган футболчилар орасида Мансур Саидовнинг техникаси зўр эди.

- Мен рад этган энг яхши таклиф? “Қизилқум” жамоасига таклиф этишган. Бироқ буни рад этганман. Бундай афсусланмайман.


Фурқат Юсупов суҳбатлашди

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика