UZ

Сўнгги янгиликлар

10:40Суперлига-2025. Мавсумнинг ҳақиқий 10 кашфиёти  0 10:10Суперлига плей-офф учрашувларининг расмийлари маълум  2 09:55Суперлига-2025. Ўтган мавсумнинг энг ёш ва энг ёши катта футболчиси кимлар бўлди?  0 09:25Умар Адҳамзода "Пахтакор"ни тарк этди  4 08:55Ўзбекистон U-17 терма жамоаси футболчисига Португалия клуби қизиқмоқда  6 08:25"Атлетико" устидан қозонилган ғалабадан сўнг Флик нима деди?  4 07:55Пўлатхўжа Холдорхонов "Шўртан" билан хайрлашди  3 07:21"Бунёдкор" икки нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  1 03:32Италия кубоги. "Ювентус" ўз уйида "Удинезе"ни мағлубиятга учратди  0 03:00Ла Лига. "Барселона" муҳим учрашувда "Атлетико"ни мағлубиятга учратди  39 02:35АПЛ. "Манчестер Сити" "Фулхэм"га қарши драматик ўйинда қийин ғалабани қўлга киритди. Ҳусанов ўйнамади  21 02:08Холанд АПЛдаги 100-голини урди ва рекорд ўрнатди  1 00:57Винисиус ва "Реал" ўртасидаги шартнома бўйича музокаралар тўхтаб қолди  1 00:35"Арсенал" Эдегорнинг ўрнига "Манчестер Юнайтед"дан Майну трансферини амалга ошириши мумкин  2 00:10Ўзбекистонлик ҳакамлар халқаро мусобақасида ишлайди  0

"Энергетик-БГУ"дан йирик ғалаба. Бобир Абдихолиқовдан хет-трик, Абдуқодир Ҳусановдан гол Янгиликлар

"Энергетик-БГУ"дан йирик ғалаба. Бобир Абдихолиқовдан хет-трик, Абдуқодир Ҳусановдан гол

Беларусь чемпионатининг 6-туридан ўрин олган "Неман" (Гродно) - "Энергетик-БГУ" (Минск) учрашуви бўлиб ўтди.

"Энергетик" сафида уч нафар легионеримиз Бобир Абдихолиқов, Абдуқодир Ҳусанов ва Шоҳруҳ Абдураҳмонов асосий таркибда майдонга тушди. Қувонарлиси меҳмонлар сафидаги тўртта голни ҳам ўзбекистонлик футболчилар уришди. Абдихолиқов 7, 27 ва 88-дақиқаларда рақиб дарвозасини ишғол қилган бўлса, Абдуқодир Ҳусанов 85-дақиқада жарима тўпидан гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди.

Шундай қилиб, 6-турдан кейин Бобир Абдихолиқов ўз ҳисобига 8та гол ва 1та голли узатмани ёзиб қўйди. Айни пайтда тўпурарлар пойгасида ҳамюртимиз якка пешқадам.

 

"Неман" (Гродно) - "Энергетик-БГУ" (Минск) - 1:4
02.05.2022.
Голлар:
Павлюковец 42 - Бобир Абдихолиқов 7, 27, 88, Абдуқодир Ҳусанов 85.

"Энергетик-БГУ": Артем Макавчик, Ярослав Макушинский, Александр Свирепа (Самотой, 70), Алексей Лаврик, Даниил Силинский (Хлебосолов, 70), Павел Пашевич, Шоҳруҳбек Абдураҳмонов, Андрей Рилач, Бобир Абдихолиқов, Роман Папарига (Гришенко, 63), Абдуқодир Ҳусанов.



Голларни телеграмдаги расмий каналимизда томоша қилиш мумкин: ВИДЕОЛАРНИ КЎРИШ

Рейтинг: +32   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика