UZ

Сўнгги янгиликлар

04:45Чемпионлар лигаси 1/4 финал. "Манчестер Сити" - "Реал Мадрид" 1:1 (Пенальтилар 3:4)   5 04:40Чемпионлар лигаси 1/4 финал. "Бавария" - "Арсенал" 1:0   0 04:35ОЧЛ. "Ал Айн" - "Ал Ҳилол" 4:2   0 04:25U-23 Осиё кубоги. Вьетнам - Кувайт 3:1   0 02:50ЕЧЛ. "Реал Мадрид" пенальтилар сериясида "Ман Сити"ни мағлубиятга учратиб, ярим финалга йўл олди! Финал остонасидаги рақиб - "Бавария"  380 01:56ЕЧЛ. Киммихнинг голи "Бавария"ни ярим финалга олиб чиқди  32 01:00"Манчестер Юнайтед" форварди ёзда клубни эркин агент мақомида тарк этади  2 23:54Малайзия ОТЖ бош мураббийи: "Бугун мусобақанинг энг кучли жамоаларидан бирига қарши ўйнадик"  0 23:35U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Малайзия 2:0   0 23:24ОЧЛ. "Ал Айн" кутилмаганда ярим финалнинг илк ўйинида "Ал Ҳилол"ни мағлуб этди  18 23:22"Манчестер Сити" — "Реал". Таркиблар маълум  28 23:05Футзал бўйича Осиё кубоги. Ўзбекистон - Австралия 3:2   1 22:50Абдувоҳид Неъматов: "Мусобақани ажойиб тарзда бошлаб олдик"  2 22:33"Порту" уч йилга еврокубоклардан четлатилиши мумкин?!  0 22:12Улуғбек Ҳошимов: "Ҳужумчи позициясига 3-4 футболчи даъвогарлик қилмоқда"  1

Энди Коул: "Манчестер Сити"ни "Манчестер Юнайтед" билан солиштириш ҳурматсизликдир" Янгиликлар

Энди Коул: "Манчестер Сити"ни "Манчестер Юнайтед" билан солиштириш ҳурматсизликдир"

"Манчестер Юнайтед" собиқ ҳужумчиси Энди Коулнинг фикрича, "Манчестер Сити" бу мавсумдаги эҳтимолий треблга қарамай, "қизил иблислар"дан устун эмас.

Хосеп Гвардиола жамоаси аллақачон чемпионат ва Англия Кубогида ғолиб чиққан. 10 июнь куни "Ман Сити" Чемпионлар Лигаси финалида "Интер"га қарши ўйнайди.

"Айни дамда "Манчестер Сити"ни АПЛ тарихидаги энг яхши жамоа деб аташ "Манчестер Юнайтед"га, айниқса, бундай ҳолатда бўлмаган одамлар томонидан мутлақо ҳурматсизликдир.

Айтиш мумкинки, кўпчилик МЮни муваффақияти туфайли ёмон кўради. "Манчестер Сити" треблни қўлга киритса, уни ҳурмат қилиш керак, аммо бу уларни бизникидан яхшироқ жамоага айлантирмайди.

"Манчестер Сити" бу даражага эришиш учун кўп пул сарфлади, "Манчестер Юнайтед"да эса бу пайтда 6 нафар тарбияланувчи бор эди. Бу кўп нарсани англатади", – деди собиқ футболчи BoyleSports.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика