

Европадаги клублар ва терма жамоалар миқиёсидаги барча халқаро мусобақалар ғолиблари энди майдонда кубокни қабул қилиб олишади. Махсус саҳналар 5 дақиқада майдонга ўрнатилади.
«Майдон футболчилар учун асосий саҳна, айнан шу ерда кубокни қабул қилиб олиш улар учун фахр. Расмий шахслар трибунадан майдонга тушиб футболчиларга медал тақишади ва уларни табриклашади», – дейди Чеферин.
Бунга қадар ғолиб клублар кубокни трибунада қабул қилиб олишарди.




