UZ

Сўнгги янгиликлар

12:46"Челси" Симонс билан музокараларда олдинга силжиди  0 12:25Баҳром Ҳайдаров: "Имкон қадар 10таликдан ўрин эгаллашга ҳаракат қиламиз"  0 11:54"Интер" асосий футболчиси "Реал" диққат марказида  0 11:26Виталий Денисов: "Файзуллаев топ-5 лигадаги клубга ўтади деб умид қилгандим"  6 10:53"Насаф" сардори легионерга айланишга яқин  12 10:25"Нефтчи" футболчиси "Қўқон-1912"га ўтиши мумкин  1 09:51"Насаф" колумбиялик ҳужумчига қизиқиш билдирмоқда  7 09:18"Нефтчи" Жоэль Кожо учун қанча сарфлаши маълум  12 08:40"Рома" янги мавсум учун учинчи либослар тўпламини намойиш қилди  2 08:13Гари Линекер: "Рэшфорд барчасини уддалайди"  2 07:45Хуршид Мухторовнинг янги жамоаси маълум  1 02:00Ғиштдан дарвоза қуриб ўйнаган, "Атлетико" майдонида энг яхши футболчи деб топилган ҳамда Роналдудан жарима зарбаси тепишни ўрганган "Пахтакор"нинг янги легионери билан яқиндан танишамиз  2 01:46Эшли Янг АПЛдан тушиб кетган жамоа учун тиббий кўрикдан ўтди  0 01:11Расман: Роберто Фирмино - "Ал Садд" футболчиси!  4 00:51"Милан" футболчиси "Бешиктош"га ўтиши мумкин  1

Энди “Бунёдкор” логотипи юлдузли Янгиликлар

Энди “Бунёдкор” логотипи юлдузли

30 ноябрь оқшомида 2013 йилги мамлакат чемпионлари – Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси аъзоларини тақдирлаш мароиси бўлиб ўтди.
Хабарингиз бор, 2013 йилги мавсумни ҳам қўшиб ҳисоблаганда “Бунёдкор” 5 карра Ўзбекистон чемпионлигини қўлга киритди. Булар – 2008, 2009, 2010, 2011, 2013 йиллар.

Барчага маълумки, бунгача мамлакатимизда беш маротаба чемпионликка эришиш Фарғонанинг “Нефтчи” ҳамда Тошкентнинг “Пахтакор” жамоаларига насиб этган эди. Ушбу рўйхатдан учинчи бўлиб “Бунёдкор” жамоаси жой эгаллади. Ўз тарихларида беш маротаба олтин медалларга эга чиқишган “Нефтчи” ва “Пахтакор” клублари ўз логотипларини юқори қисмини юлдуз билан бойитишган эди. Энди “Бунёдкор” рамзи ҳам юлдузли бўлди.

“Бунёдкор”нинг олтин мавсуми!” номи остида ўтган тақдирлаш маросимида “қалдирғочлар”нинг янги логотипи намойиш этилди. Унда жамоамиз сафида беш маротаба чемпион бўлишган – Хайрулла Каримов ва Саҳоб Жўраев “Бунёдкор”нинг янги рамзи тақдимотини ўтказишди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика