Энцо Мареска: "Менга Чемпионлар Лигасига чиқиш вазифаси қўйилмаган. Шунчаки тўғри йўналишдалигимизни сезсак етарли – бу яхши мақсад"

Omonjon To`xtamirzayev
17 авг 2024, 16:36
Энцо Мареска раҳбарият жамоага янги мавсумда ЕЧЛ йўлланмасини қўлга киритиш вазифасини қўймаганини маълум қилди.

Ўтган мавсум 6-поғонани банд этган "Челси" бу мавсум Конференциялар лигаси саралашида ўйнайди. 

– Клубдаги ҳеч ким мендан бу мавсум якунида Чемпионлар Лигасига чиқишни сўрамади.

Ҳеч ким биз нима қилиб бўлса ҳам ТОП-4да бўлишимиз кераклигини сўрамади. Менга, курашиш кераклигини ва секин-аста олдинга қадам ташлаш кераклигини таъкидлашди.

– Жорий мавсум учун раҳбарият конкрет вазифа қўйдими?
– Шунчаки тўғри йўналишдалигимизни сезсак етарли.

Бунинг ўзи ҳам яхши мақсад. Клуб раҳбари, спорт директорлари, мураббий ва футболчиларда бир хил мақсад бўлса шунчаки ажойиб", – деди "Челси" бош мураббийи Энцо Мареска.

Ўхшаш янгиликлар


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: Daily Mail