Эмилиано Мартинес: "Менинг шаҳримда 10 боланинг 5 нафари дарвозабон бўлишни истайди. Бундан ғурурланаман"

Mirjalol Normatov
12 мар 2023, 15:33
"Астон Вилла" ва Аргентина термаси посбони Эмилиано Мартинес кўплаб ёш болакайлар унинг либосини кийиб юрганидан хурсандлигини айтди.

"Оиламдагиларнинг барчаси Аргентинада яшашади. Улар менга доимо менинг фамилиям туширилган либосни кийиб юрган болакайларнинг расмини жўнатиб туришади. Бу ғурур. Ўз навбатида улар менга ўша ерда яшаб юрган пайтларимни ҳам ёдга солишади.

Масалан, мен туғилган шаҳарда (Мар-дель-Плата) болалар пляжга борса, 10 боланинг 5 нафари дарвозага туришни исташмоқда. Бундан завқ оляпман ва уларга хурсандчилик тақдим қилишга ҳаракат қиляпман", - деди Мартинес.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal

Сўнгги янгиликлар

Барча ›