Эмери: "Биз Айтекинга қарши ўйнаганмиз"

Mirjalol Normatov
20 мар 2020, 20:06
ПСЖнинг собиқ бош мураббийи Унаи Эмери ЕЧЛ плей-оффида "Барселона"дан (1:6) учралган мағлубиятни эслади.

"Барселона"га қарши 2та ўйин ўтказганмиз. Биринчисида "Барселона"га қарши ўйнаганмиз, иккинчисида эса бош ҳакам Дениз Айтекин рақибимиз бўлган. Агарда ўшанда ВАР бўлганида биз навбатдаги босқичга чиққан бўлардик", - деди Эмери.

Ўшанда Париждаги илк ўйинда ПСЖ 4:0 ҳисобида ғалабага эришганди. "Барселона" эса Каталонияда 6:1 ҳисобини қайд этиб, кейинги босқичга чиққанди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal

Сўнгги янгиликлар

Барча ›