Элёр Орипов: "Сўғдиёна" аутсайдер эмаслигини исботламоқчимиз"

Narzulla Saydullayev
4 мар 2016, 11:35
Жиззахнинг "Сўғдиёна" клубида бир неча йиллардан буён тўп тепиб келаётган ҳимоячи Элёр Орипов сайтимиз учун интервью берди.

- Янги мавсумга тайёргралик ҳақида нима дея оласиз?
- Тайёргарлик яхши кечди. Жамоамизга бир қатор янги футболчилар қўшилди. Асосий эътибор жамоани кучайтиришга қаратдик.

- Жамоага келган янги футболчилар ҳақида нима дея оласиз?
- Менимча барча ўйинчилар юқори савиядаги футболчилар ҳисобланади. "Пахтакор", "Насаф" ва "Динамо"да ўйнаган тажрибали ижрочилар келишди.

- Жамоа 2016 йилда ўз олдига қандай мақсад қўймоқда?
- "Сўғдиёна" янги мавсумда ўз олдига кучли 10таликка киришга ҳаракат қилади. Биз бу билан чекланиб қолмай имкон қадар юқори поғоналарни эгаллашга ҳаракат қиламиз.

- Даврон Файзиевга мураббий сифатида қандай таъриф бера оласиз?
- Файзиев машғулотлар вақтида жуда ҳам талабчан, ҳар бир машғулотда астойдил ишлашимизни талаб қилади ва қаттиққўл. Аммо ҳаётда буткул бошқача инсон.

- Элёр Орипов янги мавсумда ўз олдингизга қандай мақсад қўйдингиз?
- Биз мухлисларимиз олдида, раҳбарият олдида "Сўғдиёна" аутсайдер эмаслигини исботламоқчимиз.  


Дилдора Холбаева

Жиззах шаҳридан махсус

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›