UZ

Сўнгги янгиликлар

01:17Максим Шацких: “Трансфер ойнаси ёпилгунича 2-3 нафар янги ўйинчи оламиз”  0 00:55"Андижон" назорат ўйинида Тожикистон жамоасини мағлуб этди  1 00:41Футболга қайтиш муборак: "Байер" Эрик тен Хагнинг дебют ўйинида йирик ҳисобда мағлуб бўлди  3 00:21"Манчестер Сити" Траффорд билан шартнома имзолаши мумкин  2 23:59"Ақлдан озаётган" "Тоттенхэм" ўз тарихидаги энг қиммат трансферни амалга оширишга тайёрланмоқда  2 23:46Алишер Одилов "Навбаҳор"ни тарк этди  3 23:24Микель Артета: "Мадуэке - АПЛнинг энг яхши ҳужумчиларидан бири"  1 22:50Месси Ямалга қарши: Финалиссима қачон бўлади?  3 22:20Исак "Ал Ҳилол"га ўтиши мумкин  1 21:53"Милан" Спортьеллони собиқ жамоасига қайтариб юборди  0 21:33Гампер Кубоги учун ўйин қаерда бўлади?  4 21:14Расман: Нони Мадуэке - "Арсенал" футболчиси!  3 20:52"Насаф" назорат ўйинида "Машъал"дан устун келди  2 20:10"Милан" Модрич ёрдамида "Реал" аъзоси билан музокара ўтказмоқда  0 19:45Моуринью: "Португалияга қайтаман. Фаолиятим охирида эмас, чўққисида"  2

Элёр Акбаров: "Нефтчи"га қарши ўйнаш мен учун осон эмас" Янгиликлар

Элёр Акбаров: "Нефтчи"га қарши ўйнаш мен учун осон эмас"

Хабарингиз бор, куни кеча Фарғона шаҳрининг икки жамоаси, "Нефтчи" ҳамда "Истиқлол" жамоалари ўртасида янги мавсум олдидан назорат учрашуви ташкил этилди.

Мазкур учрашувдан сўнг "Истиқол" футболчиси Элёр Акбаровдан сайтимиз учун интервью ташкил этдик.

- Янги мавсумга муносиб тайёргарлик кўриш мақсадида жамоамиз бир нечта ўртоқлик учрашувларини ташкил этди. Жумладан бугун ҳам Фарғона дербисида майдонга тушдик. "Истиқлол" ҳар бир учрашувга алоҳида тайёргарлик кўради ва ғалаба учун майдонга тушади. "Нефтчи"дек бой тарихга эга жамоага қарши майдонга тушиш бизни хурсанд қилмасдан қолмайди. Лекин, масаланинг иккинчи жиҳати борки, шахсан ўзим учун "Нефтчи"га қарши ўйнаш, бу жамоа дарвозасига гол уриш осон эмас. Сабаби "Нефтчи" менинг собиқ жамоа ҳисобланади, шу боис мазкур жамоага қарши ўйинлар мен учун ўзгача руҳда ўтади.



"Истиқлол" жамоаси янги мавсумда ҳам ўз олдига Суперлигага чиқиш вазифасини қўяди. Ўтган йилларда қўлга киритилмаган натижани насиб этса 2019-йилги мавсумда уддаламоқчимиз.

Бугунги ўйинда эски жароҳатим туфайли майдонни эрта тарк этишга мажбур бўлдим. Клубимиз шифокорлари билан жароҳатим борасида гаплашдик, хавфли эмас экан, 10 кун ичида майдонга қайтаман. Янги мавсумда рақиблар дарвозасига кўпроқ голлар уриб, жамоамиз ғалабаларига ўз ҳиссамни қўшмоқчиман - дейди Элёр Акбаров

Бекзод Толибов ёзиб олди.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика