
Икки кара Осиё чемпиони ва жахон чемпионати иштирокчиси бўлган Расуловни айниқса қўқонлик футбол ишқибозлар яхши билса керак. Боиси Элшод бўш вақти бўлди дегунча имкон қадар “Қўқон-1912” ўйинларини стадионда кузатиб боради. Расулов билан яқинда суҳбатлашганимизда, Австралияда ўтаётган футбол бўйича Осиё чемпионати ўйинларини ҳам диққат билан кузатиб бораётганини таъкидлади.
- Иложи борича ҳамма ўйинни кузатиб боришга харакат қиляпман. Албатта Ўзбекистон миллий терма жамоаси футболчиларини экран қаршисидан туриб бўлса ҳам қўллаб-қувватлаяпмиз. Очиғини айтганда, ҳар қандай рақиб билан ўйнаса бўлади. Чунки бизни йигитлар кучсиз эмас. Улар буни ўйиндан-ўйинга исботлаб келмоқда. Насиб қилса Жанубий Кореяни ҳам ютиб, кейинги босқичга йўлланмани қўлга киритамиз – дейди Элшод Расулов.
Исломбек Рустамбеков.