UZ

Сўнгги янгиликлар

00:51Пеп Гвардиола: "Биз ҳали энг юқори даражамизда эмасмиз"  0 00:05Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" Шомуродовнинг голи эвазига ғалаба қозонди  18 23:55Ямалнинг соғлиғида яна муаммолар бошланди  6 23:35Эрон. "Истиқлол" ишончли ғалаба қайд этди  0 23:18Верратти Доннарумма ҳақида: "У ҳафа бўлганди"  1 22:50Асрор Алиқулов: "Шўртан"да ким ишламасин ёки клубимизга ким алоқадор бўлмасин ҳамма ғалабани кутаётганди"  0 22:45Суперлига. "Шўртан" – ОКМК 4:3  0 22:28Миржалол Қосимов: "Агар имкониятим бўлганида футболчилар миясига кириб иккинчи таймга нима хаёлда чиқишганини билган бўлардим"  5 22:10Гвардиола Родри ва Холанднинг ҳолати ҳақида маълумот берди  0 21:53Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалаба қозонди  0 21:31"Шўртан" 4 ой деганда ғалабага эришди  2 21:13Нидерландиялик мутахассис "Бунёдкор" футбол академиясига ташриф буюрди  1 20:51БАА. "Бани Яс" дуранг қайд этди, Шукуровдан ассист  2 20:29Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди  45 19:59"Реал" Хаби Алонсо хоҳишига биноан "Энфилд"да жамоавий машғулот ўтказмайди  22

Елизавета II нинг дафн маросими муносабати билан АПЛнинг 8-тур ўйинлари ҳам қолдирилиши мумкин Янгиликлар

Елизавета II нинг дафн маросими муносабати билан АПЛнинг 8-тур ўйинлари ҳам қолдирилиши мумкин

Елизавета II нинг вафоти муносабати билан Премьер-лиганинг нафақат 7-тури, балки 8-тур ўйинлари ҳам бошқа муддатга кўчирилиши мумкин.

"The Telegraph" хабарига кўра, келаси дам олиш кунлари бўлиб ўтиши керак бўлган ўйинлар ҳам ўйинлар хавфсизлигини таъминлай олмаслик хавотири туфайли ўзгартирилиши мумкин. Елизавета II нинг дафн маросимини ташкил қилиш учун полициянинг катта кучлари жалб этилади.

Натижада келаси дам олиш кунлари Лондонда бўлиб ўтиши керак бўлган ўйинлар бошқа вақтга кўчирилиши эҳтимоли юзага келади. Шунингдек, АПЛнинг 8-туридан ўрин олган барча ўйинлар қолдирилиши ҳам мумкин.

Елизавета II нинг дафн маросими 19 сентябрь, душанба куни бўлиб ўтиши кутилмоқда. Шу сабабли Лондонга жуда кўп одамлар, жумладан, давлат раҳбарлари ва сиёсатчилар келиши мумкин.

Аввалроқ АПЛ Буюк Британия қироличаси вафот этгани сабабли 7-турнинг барча ўйинлари қолдирилгани ҳақида хабар берган эди.

Рейтинг: -4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика