UZ

Сўнгги янгиликлар

23:15“Нефтчи” “Челси”, “Удинезе” ва “Уотфорд” собиқ ҳужумчиси билан шартнома имзолади  1 22:30“Манчестер Сити”нинг трансфер мақсади маълум  0 22:00АПЛ. "Ливерпуль" ва "Ман Сити" "Энфилд"да ўзаро баҳс олиб бормоқда, Ҳусанов жароҳат сабаб алмаштирилди (онлайн ҳисоб)  67 21:28"Атлетико" — "Бетис". Таркиблар маълум  0 21:03"Сассуоло" — "Интер". Таркиблар маълум  0 20:48САфарда "Пахтакор" — "Қайрат" ўйинида. Бозоров, Мозговой, Тожиев ва Уразбахтин нималар дейишди?  0 20:30"Бавария" — "Хоффенхайм". Таркиблар маълум  8 20:04"Рома" Тоттини техник директор этиб тайинламоқчи. Римликларнинг собиқ сардори клубга қайтишга тайёр  0 19:35Эрон Про лигаси. Ўрунов ва Сергеев ўйнаётган "Персеполис" меҳмонда мағлубиятга учради  4 19:02ОПЛ. "Сабаҳ" ўз уйида йирик ҳисобда ғалаба қозонди ва биринчи ўринни янада мустаҳкамлади, Раҳмоналиевдан гол  4 18:42САфарда. "Хоразм" — "гуч"  1 18:22Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродовдан гол ва Файзуллаевдан ассист  28 17:52Флик мавсум якунида "Барселона"ни тарк этиши мумкин  21 16:47САфарда. "Ғазалкент" Россия клубини ютди, ўйин вақтида мураббийдан интервью олдик  0 15:19САфарда "Қизилқум"да. Асрор Ғофуров, Шохруз Норхонов, Жаба Жигаури ва Акмал Рустамовдан интервью  0

Элдорбек Суюнов: "Шуҳрат Муҳаммадиев фаол ўйнади" Янгиликлар

Элдорбек Суюнов: "Шуҳрат Муҳаммадиев фаол ўйнади"

"Насаф" - "Ал Аҳли" (2:1) учрашувидан сўнг "микст-зона"да мезбонлар дарвозабони Элдорбек Суюновнинг ўйин ҳақидаги фикрлари билан қизиқдик.


"Учрашув ҳар иккала жамоа учун қийин кечди. Биз ўзимизнинг энг асосий мақсадимиз - ғалаба қозонишни уддаладик. Мураббийнинг ўйинга берган кўрсатмаси? Бу ўйинда уч очкони қўлга киритдик, демак мураббийнинг берган кўрсатмасини тўғри бажардик. Иккинчи голдан кейин жамоамиз ўйинида пасайиш юзага келгани бор гап. Ҳисоб 2:0 кўринишига келгандан сўнг футболчиларда хотиржамлик юзага келди. Футболда 2:0 ҳисоби жуда хавфли ҳисобланади. Чунки ютаётган жамоа иккинчи голдан сўнг бироз бўшашиб қолади. Бу жуда кўп маротаба исботланган. Бизда ҳам шу нарса кузатилди. Лекин ўтказиб юборилган голдан сўнг ўзимизга келдик. Учрашувнинг энг яхши футболчиси ким? Менимча, Шуҳрат Муҳаммадиев бугун жуда фаол ўйнади. Жамоамиз гуруҳдан чиқа олишига ишонаман. Бунга кучимиз етади. Муҳими - кейинги ўйинларда ҳам керакли очколарни жамғариш лозим", - дейди Элдорбек Суюнов. 

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика