UZ

Сўнгги янгиликлар

12:46Снейдер "Олтин тўп" ҳар доим ҳам муносибларга насиб этмайди деб ҳисоблайди  2 12:19"Бенфика" ўзи учун рекорд сумма - 27 млн. еврога футболчи сотиб олди  1 12:00"Тоттенхэм" "Реал" вингерини сотиб олмоқчи  0 11:37Мажед Абдуллаҳ: "Биз учун яхши тажриба бўлди"  2 11:12Мбаппе янги мавсумда янги рақамда ҳаракат қилади  3 10:45МЮ тўрт нафар футболчини машғулотлардан четлатди  9 10:21"Милан" тарихида 56 йилдан бери бундай ҳолат содир бўлмаган   4 09:58Яна бир собиқ Олимпия терма жамоамиз аъзоси фаолиятини "Шўртан"да давом эттиради  0 09:32Ўзбекистон МТЖ аъзоси фаолиятини "Андижон"да давом эттириши мумкин  22 09:08Арманистон чемпионатининг энг яхши футболчиларидан бири фаолиятини Ўзбекистонда давом эттириши мумкин  5 08:41ЦСКА собиқ футболчиси: "Файзуллаевни жуда яхши вақтда сотишди"  6 08:15Луиджи Ди Бияджо: "Рақиб ғалабага лойиқ ўйин намойиш қилди"  1 07:56"Насаф" бразилиялик ярим ҳимоячига таклиф билан чиқди  9 07:28Расман. "Бунёдкор"ни яна бир асосий таркиб футболчиси тарк этди  3 01:15Расман: Азизбек Амонов "Бухоро" футболчисига айланди  5

Элдорбек Суюнов: “Ҳаяжон фақат мадхия айтилаётган пайтда бўлади...” Янгиликлар

Элдорбек Суюнов: “Ҳаяжон фақат мадхия айтилаётган пайтда бўлади...”

Бу йил “Насаф” таркибида олий лигада дебют мавсумни ўтказган қаршилик посбон Элдорбек Суюнов учинчи турдан бошлаб жамоамиз дарвозасини охирги тургача ишонч билан қўриқлади.
 Эндигина 22 ёшни қарши олган Суюнов бу орада мамлакат бош жамоаси сафига жалб этила бошланди. Қувонарли томони, мамлакат бош жамоасининг сўнгги икки расмий ўйинида терма жамоа мураббийлар штаби айнан унга ишонч билдириб келмоқда.  Осиё кубоги-2015 саралаш мусобақасининг Ветнам-Ўзбекистон (0:3)  учрашувида Суюнов  дарвозаси дахлсизилигини сақлаб қолиб, жамоа ғалабасига ўз ҳиссасини қўшди.  Ўйиндан кейин Элдорбек ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
 
-Ўйин биз учун ҳам, рақиб учун ҳам ўта аҳамиятли эди. Фақат ғалаб қозониш учун тайёргарлик кўргандик. Якунда эса ғалабага эришдик, -дея гап бошлади Суюнов.
 
-Умуман ушбу учрашувда ҳам аввалгиси сингари майдонга чиқишингизга ишонганимидингиз? Асосий таркибда майдонга чиқишингиз аниқ бўлгач, мураббий айнан қайси жиҳатга эътибор қаратиш лозимлигини таъқидлади?
 
-Кечаги машғулотларда мураббийимиз алоҳида шуғуллунганидан ушбу ўйинда асосий таркибда тушишимни сезгандим. Ўйиндан олдин эса илгари қандай ўйнаган бўлсам, худди шундай ўйин кўрсатишим лозимлигини уқтирди.
 
-Кетма-кет иккинчи ўйинда миллий терма жамоа сафида майдонга тушмоқдасиз. Ҳаяжон босилдими?
 
-Ўйин бошида, айниқса мадҳиямиз жаранглаганда ўзгача ҳаяжон бўлади. Ўйинда эса совуққонлик билан ҳаракат қилишган интиламан.
 
-Терма жамоа Ветнам сафарига Сеул орқали боришига тўғри келди. Узоқ парвоз ва иқлимга мослашиш қийинчлик туғдирмадими?
 
-Парвозлар бироз қийнаган бўлсада, иқлимга мослашиш осон кечди. Чунки Ханойда ҳаво яхши эди. Бу борада муаммо бўлмади.
 
-МТЖ таркибига жалб этига бошлаганиздан кейин, ўзингизга бўлган ишончингиз янада ортди, чамамда. Олий лигада айниқса, иккинчи даврада яхши ўйин  кўрсатиш билан бирга икки бор пеналтини бартараф этдингиз...
 
-Ҳақиқатан ҳам шундай. Бош жамоадан чақирилганимдан кейин янада ўз устимда кўпроқ ишлашга, кўпроқ тер тўкишга ҳаракат қилдим. Чунки дарвозада рақобат жуда катта. Пеналти қайтариш эса кўпроқ омадга боғлиқ, деб ўйлайман. Машғулотлардаям айрим ҳолларда пеналти тепилган йўналишини топа оламан.  Лекин сардоримиз Артур Геворкян машғулот пайтидаям ҳар сафар бу нуқтадан менга гол уради... Шунга қарамай бунданда яхшироқ ўйин кўрсатиш учун бор имкониятимни ишга соламан. Терма жамоада Нестеров  жароҳати боис қолган дарвозабонларга имконият берилаяпти. Бу имкониятдан фойдаланиб, ўзимга билдирилган ишончни оқлашга уриниб кўраман.
 
Азиз НУРИЙ суҳбатлашди.
 
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика