UZ

Сўнгги янгиликлар

19:30Ўзбекистон Кубоги. "Бухоро" - ОКМК  0 19:13Шота Арвеладзе собиқ клубига қайтди  0 18:38"Олтин тўп" эгаси КЧЖни кузатмаяпти: "Барселона" ўйнамаяпти. Шундай экан... нимага уни кўриш керак?  3 17:10"Ювентус" ва Дэвид йиллик маоши 6 млн евро бўлган шартнома бўйича келишиб олди. Фуболчининг агентлари 10+ млн. евро комиссия талаб қилишмоқда  0 17:01Эшитдик-да! "Насаф" ҳужумчиси клубни тарк этмоқда   11 16:28Сардор Абдураимов: "Чемпионатдаги мағлубият учун "Нефтчи"дан реванш олдик"  5 16:19Саутгейт рицарлик унвонига сазовор бўлди  0 15:36"Машъал" "Нефтчи"ни Ўзбекистон Кубогидан чиқариб юборган ўйиндан галерея  3 15:20"Арсенал" 5 миллион фунтга "Челси"дан Кепани сотиб олади  1 15:05Бобир Абдихолиқов ва Жасур Жалолиддинов "Сумқайит"ни тарк этишди  10 14:40Жамшид Ҳасанов: "Ўзбекистон Кубогини ким ютади? Мен учун "Машъал" фаворит"  2 14:20Ҳожиакбар Алижонов нега фақат қора бутсада майдонга тушади?  10 14:00Достонбек Тўхтабоев: "Нефтчи"нинг кучли томонларини тўхтатишга тайёр эдик"  1 13:42Ротен ПСЖдаги Месси ҳақида: "Пиёда юрарди, ўзини бағишламасди. Бу ҳақда сукут сақлаганларнинг ҳаммаси эркак эмас"  23 13:12Марказий Осиё. Қозоғистонда кубок ярим финали ўтказилади, "Истиқлол" 3-ўринга кўтарилди, "Аркадағ" эса энг яқин таъқибчисидан 11 очко илгарилаб кетди  0

Элдорбек Суюнов аслида нима учун терма жамоага чақирилмади? Янгиликлар

Элдорбек Суюнов аслида нима учун терма жамоага чақирилмади?

Ўзбекистон терма жамоаси дарвозабони ёзда "Насаф"дан "Пахтакор" клубига кўчиб ўтганди.

Бироқ Шота Арвеладзе ҳозирга қадар дарвозани Александр Лобанога ишониб топширмоқда ва Суюнов ўз вақтини фақат захирада ўтказмоқда. Элдорбек бир неча бор ёшлар лигасида ва ўртоқлик ўйинларида иштирок этди. Аммо олий лигада "Пахтакор" сафида умуман кўриниш бергани йўқ. "Насаф"да биринчи рақамли посбон бўлган ва доим майдонга тушишни истайдиган Суюнов учун бу албатта яхши ҳолат эмас.  

2017 йилги мавсумни "Насаф" таркибида бошлаган Элдорбек Суюнов жароҳати туфайли биринчи давранинг 6та учрашувида майдонга туша олмаганди холос. Қолган 10та ўйинда тўлиқ ўйнаб ўз дарвозасидан 11та гол ўтказиб юборган. Учта баҳсни Суюнов "қуруқ" ўтказганди.

Ёзда "аждарлар" сафидан "Пахтакор"га ўтганидан сўнг дарвозабон ижтимоий тармоқдаги ўз саҳифаси орқали "Насаф" мухлисларига хайрлашув мактубини йўллаганди. Хорижда бундай ҳолатлар кўп бор кузатилган. Аммо Ўзбекистон учун бундай хайрлашув мактуби янгилик бўлганди.



"Аввало барча "Насаф" мухлисларига катта раҳмат айтаман! Биз биргаликда ажойиб йилларни ўтказдик. Ғалаба қувончи, мағлубият аламида бирга бўлдик. Ҳар дақиқа Сизларнинг қўллаб-қувватлашларингизни ҳис этиб турдим.

"Насаф" доим сиздек ажойиб мухлислари билан кучли бўлиб қолаверади. Биз энди профессионал алоқаларимизни узмоқдамиз. Лекин инсонийлик тарафдан, футболчи ва мухлис алоқалари доимо боғлиқ бўлади.

Фаолиятимда янги босқич, янги давр бошланиш арафасида. "Насаф"даги ажойиб йилларни ҳеч қачон унутмайман. Бу жамоа доимо юрагимда қолади. Мен "Насаф"дан кетяпман, аммо бу ердаги хотира ва унутилмас онлар ҳеч қачон кетмайди. Қачондир Сиз азиз мухлисларни хафа қилган бўлсам ёки хатоларим билан кайфиятларингизни туширган бўлсам узр сўрайман!

"Насаф"даги бутун жамоага, жамоадошларимга, мураббийларимга, клубдаги барча ходимларга, мухлисларга катта раҳмат айтаман! Биз қачондир яна учрашамиз. Қайси пайт ва қандай кўринишда буниси номаълум. Профессионал футболчининг ўзининг профессионал орзулари ва мақсадлари бўлади. Мен "Насаф" мухлисларига хайр демайман, кўришгунча, деб қоламан.

"Пахтакор" мухлисларига эса ўзимни илиқ саломимни йўллайман! Биз энди биргамиз ва янги марраларни бирга забт этамиз! Мени тақдирим ва фаолиятим энди ажойиб жамоа "Пахтакор" билан боғланмоқда. Раҳмат "аждарлар"!", - деб ёзганди Суюнов.



Дарвозабон "Пахтакор" клубидаги таништирув маросимида нима учун бу жамоани танлагани сабабини тушунтириб берганди:
"Пахтакор"га ўтишимга асосий омил жамоада руй бераётган ўзгаришлар. Бу Ўзбекистон учун янгилик. Менга "Пахтакор"нинг янги лойиҳаси ёқди, айнан шу нарса мени бу жамоага келишимга асосий сабаб бўлди. Рақобат? Мен рақобатдан қўрқмайман, бу биз учун фойдали бўлади".

Кўриб турганингиздек, Суюнов рақобатдан қўрқмаслигини ва бу унинг учун фойдали бўлишини айтганди. Бу фикрни худди ўша тадбирда жамоа устози Шота Арвеладзе ҳам тасдиқлаганди:

"Жамоамиздаги иккала дарвозабон ҳам менга ёқади. Рақобат кучли бўлгани яхши, шунда ҳеч бир дарвозабон бўшашишга ҳаққи йўқлигини билади".

Захирада қолиб кетавериши натижасида Суюнов 14 ноябрь куни БАА билан ўтадиган ўртоқлик учрашувига чақирилганлар орасида қайд этилмади. Рўзиқул Бердиев йиғинга ўз клубларида асосий таркибда ўйнаётган Игнатий Нестеров ("Локомотив"), Санжар Қувватов ("Насаф") ва Жавоҳир Илёсовни ("Машъал") жалб қилди. Суюнов сўнгги ўйинларда терма жамоага мунтазам равишда чақирилиб келинаётганди. Тўғри Бабаян давридаЭлдорбек терма жамоа сафида умуман майдонга тушгани йўқ, аммо йиғинларга барибир чақириларди.



"Насаф" дарвозабонлар мураббийи Денис Иванков терма жамоада ҳам Рўзиқул Бердиевга ёрдам беради. Иванков ўз собиқ шогирдининг имкониятини билгани учун клуби сафида захирада қолаётган бўлса ҳам БАА билан баҳсга уни чақирмоқчи бўлган. Аммо Суюнов айни пайтда терма жамоага лойиқ эмаслигини тан олган ва ўйин амалиётига эга бўлган бошқа дарвозабонни чақириш тўғри бўлишини мураббийларга тушунтирган. Шу боис Иванков "Машъал"нинг биринчи рақамли посбони Жавоҳир Илёсовни йиғинга чақиришга қарор қилди.

Маълумот учун, Суюнов шу кунга қадар Ўзбекистон терма жамоаси сафида 11 ўйин ўтказган ва ўз дарвозасидан 4та гол қўйиб юборган.

Ҳамкасбларимиздан бири Суюновга "захирада қолиб кетаётганиз қанчалик аламли" деб берган саволига футболчи қуйидагича жавоб берганди: - Ҳеч ким менга “Пахтакор”га ўтаётганимда асосий таркибда ўйнайсан, демаган. Ўзим бу нарсани билиб, яъни захирада ўтириб қолишим мумкин ёки асосий таркибда ўйнашим мумкинлигини билиб келганман. Мураббийлар менга ҳам имконият беришса, Худо хоҳласа ҳаммаси яхши бўлади.

Кучли дарвозабонларнинг кўпайиши албатта терма жамоамиз фойдасига ишлайди. Суюнов айтганидек рақобат бор бўлган жойда ўсиш ва ривожланиш бўлади.

Нарзулла Сайдуллаев

Рейтинг: +45   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика