UZ

Сўнгги янгиликлар

11:22Кейн АПЛга қайтиш ҳақида ўйламаяпти: "Менга "Бавария"да ўйнаш ёқади. Шартномани узайтиришни муҳокама қилишимиз мумкин"  0 10:45"Қизилқум" 5 йилдан буён Наманганда гол ура олмаяпти  0 10:17"Ливерпуль" футболчиси учун мавсум якунланди  1 09:50Асосий рақиб мағлуб этилганидан сўнг Роналду қисқа фикр билдирди  10 09:21"Андижон" 14 йилдан сўнг ОКМКни мағлуб этди  3 08:53Гвардиола: "Ҳусановнинг ўйинидан қониқиш ҳосил қиляпман"  2 08:26Миржалол Қосимов мураббий сифатида илк бор "Андижон"га ютқазди   4 08:10Суперлига. "Андижон" – ОКМК 1:0   3 07:56Фабио Каннаваро ҳам Ўзбекистонга "йўқ" дегани айтилмоқда - манба  37 07:40Суперлига. Лушанни истеъфога чиқарган "Навбаҳор" бугун "Қизилқум"ни меҳмон қилади  1 02:00"Интер" президенти А Серия даражасини баҳолади  1 01:29Бундеслига. "Бавария" йирик ғалаба қайд этди, Харри Кейн мавсумдаги 10-голини урди  3 01:10Энцо Мареска: "Дарвозабонлар бўйича муаммо йўқ"  3 00:57Саудия Арабистони. "Ал Насср" Мане ва Роналдунинг голлари эвазига "Ал Иттиҳод"ни мағлуб этди  27 00:33"Ливерпуль" Кьеза борасидаги қарорини ўзгартирди  2

Элдор Суюнов: "Мухлислар стадионни тўлдириб ўтиришса бас, биз уларга ғалабани тақдим этамиз" Янгиликлар

Элдор Суюнов: "Мухлислар стадионни тўлдириб ўтиришса бас, биз уларга ғалабани тақдим этамиз"

Олий лиганинг 16-тур рамзий терма жамоаси сафидан ўрин олган "Насаф" дарвозабони Элдор Суюновдан "Андижон" билан бўлган ўйин ва "аждарлар"нинг келгусидаги учрашувлари ҳақида сўрадик.

"Андижонда ҳар доим шиддатли ўйин бўлади. Бу учрашув жамоамиз учун анча қийин кечди. Тезкор киритиб олинган голдан сўнг биз натижа учун ўйнадик. "Андижон" жамоаси бу баҳсда ёмон ўйнамади. Шунчаки биз маҳорат бобида улардан устунликка эришдик. Бу ўйинда менга жуда кўп иш топилди дея олмайман. Рамзий терма жамоага киришимни кутмагандим. Айтиб ўтганимдек, дарвозамиз олдида у қадар кўп вазиятлар содир этилмади. Шу боис, бу сафар турнинг рамзий терма жамоасидан ўрин оламан деб ўйламагандим. Албатта, бундан хурсандман. Асосийси, биз муҳим ғалабани қўлга киритдик. Ғалабада ва мени рамзий терма жамоага киришимда жамоадошларимнинг ҳиссаси катта бўлди. Бизни олдинда муҳим ўйинлар кутиб турибди. "Олмалиқ" ва "Локомотив" жамоалари чемпионатимизнинг кучли клублари саналишади. Бу учрашувда ҳеч бир жамоага осон бўлмайди. Мухлислар стадионга келиб, бизни қўллаб-қувватлаб туришларини сўраган бўлардим. Стадион ишқибозлар билан тўлса бас, биз мухлисларимизга ғалабаларни тақдим этамиз. Бу борада уларнинг ёрдамлари бизга қўл келиши тайин", - дейди Элдор Суюнов.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика