UZ

Сўнгги янгиликлар

16:55U-23 Осиё кубоги. Норчаев финалда гол урса тўпурар бўлиши мумкин  0 16:26Отабек Ғуломхўжаев: "Тарихий ғалаба орқали ўзбек халқига хурсандчилик улашган йигитларга раҳмат"  3 16:02Месси навбатдаги бор энг яхши бўлди  6 15:24Ўзбекистон U-23. Абдуқодир Ҳусанов ва Ҳожимат Эркинов ўз клубларига жўнаб кетишди  22 15:16Чемпионлар лигаси. "Бавария" - "Реал" ва "Боруссия" - ПСЖ. Тахминий таркиблар  4 14:55 ФАКТ. Индонезия Ўзбекистон дарвозасига бирорта аниқ зарба йўлламади   9 14:35Дилшод Раҳматов: "Тарих билан яшаш керакмас. Осиё кубоги кучсиз жамоа қолмаганини кўрсатиб берди"  0 14:01Ўзбекистон кубоги. "Машъал" гуруҳ босқичида ҳеч ким қила олмаган ишни бажарди  1 13:15Аббос Элмуродов: "Пенальтилар серияси? Рустам Умаров кимни қаерга тепишини ёзиб берганди"  2 12:53Левандовски Это'Oнинг 2005 йилги натижасини такрорлади  4 12:35Бектемир Абдуманнонов: "Қийин гуруҳдан чиқдик. Энди бизга рақибнинг фарқи йўқ"  4 12:10Роналдо "Крузейро"ни сотади  3 11:45"Жаҳон чемпионатида мухлисларни хурсанд қила оламиз" — Ўзбекистон футзал миллий терма жамоасини кутиб олиш маросимидан видеорепортаж  2 11:11Эшитдик-да! Абдуқодир Ҳусанов бугун Францияга жўнаб кетади  62 11:11Муҳиддин Ортиқов: "Темур Султоновнинг тажрибасидан унумли фойдаланмоқчимиз"  3

Элдор Шомуродов: "Специя"дан кейинги манзил? Ҳозир фақат бир нарсани аниқ айта оламан..." Янгиликлар

Элдор Шомуродов: "Специя"дан кейинги манзил? Ҳозир фақат бир нарсани аниқ айта оламан..."

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Туркманистон билан учрашувга тайёргарликни давом эттирмоқда. Жамоанинг бугунги машғулотида Элдор Шомуродов иштирок этди.

Ўтган мавсумни "Рома" ва "Специя" сафида ўтказган ҳужумчи кейинги режалари ва олдиндаги баҳс ҳақида фикрларини билдирди. Маълумот учун, ҳужумчи "Специя" - "Верона" учрашуви сабаб Ўмонга қарши учрашувни ўтказиб юборган эди. 

"Кайфиятлар яхши, ҳаммаси жойида. Терма жамоамиз мусобақани яхши бошлади. Эндиликда кейинги ўйинга тайёргарликни олиб бормоқдамиз",- дейди Элдор Шомуродов

- "Специя"дан кейинги режаларингиз қандай? Йўналишингизни ўзгартирасизми? Манзил қаер Осиё ёки Европа?

- Ҳозир фақат бир нарсани аниқ айтишим мумкин, барча таътилга чиққан. Таътилдан сўнг "Рома"га қайтаман. Клуб билан шартномам бор. 

- "Рома"га қачон қайтасиз?

- Ҳали аниқ эмас. Июль ойининг 10 саналарига бўлса керак. 

- "Рома"да ярим мавсум камроқ, "Специя"да эса кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлдингиз. Қайси бири фойдалироқ бўлди?

- Иккисининг ҳам ўз ўрни бор. "Рома"даги машғулотларда олиб қараганда, дунёдаги энг кучли футболчилар билан шуғулланиб тажриба оласиз. Лекин футболчига барибир ўйин амалиёти керак. "Специя"да етарлича ўйин амалиётига эга бўлдим, деб ўйлайман. 

- Ҳозирги кунда ўз устингизда қанчалик ишламоқдасиз ва яна нималарни ўзингизга қабул қилишингиз керак?

- Футболчи нимагадир эришдим ва мен футболни юз фоиз тушунаман, деб ўйласа футболни тугатса ҳам бўлаверади. Менда ундай фикр йўқ. Ҳозир вазифам фақат ўз ишимни қилиш, ўрганиш, ўсишдан иборат. Қолганини худо хоҳласа келажакда кўрамиз. 

- Ўмон билан ўйинда Ўзбекистон анча вақтдан сўнг Элдор Шомуродовсиз ўйнади. Ўйинни кўрган бўлсангиз бу жараёнга фикрингизни айта оласизми?

- Ўзбекистон ажойиб ўйин ўтказди, бу ҳисобда ҳам акс этди. Терма жамоада чиройли ўйин кўрсатиб ғалабага эришиш энг катта ниятимиз. Машғулотларда қатнашаётган ёшларга келсак, албатта уларга қўлдан келганча ўргатиб қўллаб-қувватлаймиз.

Абдулазиз Искандаров ёзиб олди

Рейтинг: +28   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика