UZ

Сўнгги янгиликлар

13:23Дель Пьеро мураббийлик лицензиясини олди: "Бугундан бошлаб мени "мистер" деб аташингиз мумкин"  1 12:21Агар МЮ Европа лигасида ғалаба қозонса Делап "қизил иблислар"га ўтади  4 11:49"Манчестер Сити" стадион ёнида де Брюйне ҳайкали ўрнатилади  0 10:51Беллингем фаолиятини Германиянинг ТОП жамоаларидан бирида давом эттириши мумкин  1 10:23Уч нафар ҳужумчи ёзда “Ливерпул”ни тарк этиши мумкин  8 10:04Суперлига 11-тур расмийлари маълум. Марказий ўйинни Шавкат Насибуллаев бошқаради  3 09:57“Реал Мадрид“нинг Родригонинг ўрнига “Барселона“ анча вақтдан бери қизиқаётган футболчини сотиб олмоқчи  19 09:30“Арсенал“ ва “Челси“ 80 миллион фунтлик футболчи учун курашмоқда  1 09:03Вирцдан воз кечган “Ман Сити“нинг ёзги трансфер мақсади маълум  1 08:36“Реал Мадрид“ етакчиси операция қилинади ва келаси мавсумнинг бошини ўтказиб юборади  7 08:09Гвардиола ғалати сабаб туфайли “Ман Сити“ни тарк этиши мумкинлиги маълум қилди  18 07:45Sofascore. Жамоасининг голларидан бирига муаллифлик қилган Ғаниев неча баҳо олди?  6 07:18Ўзбекистон кубоги. Бугун гуруҳ босқичи якунланади  0 02:00АПЛ. "Манчестер Сити" "Борнмут"ни мағлубиятга учратиб, ЕЧЛ йўлланмасини деярли ҳал қилди. Ҳусанов қайдномага киритилмади  37 00:35Эмилиано Мартинес икки топ-клуб қизиқишлари доирасида  2

Александр Хомяков: "Шаҳзод Убайдуллаев... Кечирасиз-ку, Ўзбекистон терма жамоасида Элдор Шомуродов бор" Янгиликлар

Александр Хомяков: "Шаҳзод Убайдуллаев... Кечирасиз-ку, Ўзбекистон терма жамоасида Элдор Шомуродов бор"

Coca Cola Суперлигасининг 23-тур доирасида бўлиб ўтган “Андижон” - “Бунёдкор” учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Александр Хомяков матбуот анжуманида иштирок этди.

- Икки хил таасуротга эгаман. Кўрсатган ўйинимиз билан мағлубиятга учраганимизда адолатсизлик бўлар эди. Вазиятларни содир этишда, голли вазиятларни содир этишда ҳам устунликка эга бўлдик. Бизда учта яққол голга тортадиган вазият бўлди. Шиддатли ўйин намойиш этгани учун шогирдларимга миннатдорчилик билдираман. Одатда сўнгги дақиқаларда гол ўтказиб юборадиган жамоа руҳий томондан тушкунликка тушиб қолади, лекин шогирдларим ўтказиб юборилган голдан кейин “синиб” қолишмасдан, ҳужум уюштириб гол киритишга муваффақ бўлишди.

- Бугунги ўйинга Сизга ёқдими?

- Йўқ. Лекин майдоннинг ҳолати, жамоанинг бугунги кундаги вазияти ва турнир жадвалидаги кескинликларни ҳисобга олганда ўйинни ёқди дейишим мумкин. Чиройли ўйин намойиш этишни хоҳлаяпмиз, лекин ҳозирги кунда бизга биринчи ўринда натижа керак. Шу боис ҳозирда оддийроқ ва ишончлироқ ўйнамоқдамиз. Мураббий сифатида комбинацион ўйин намойиш этишларини истайман, бироқ юқоридаги сабаблар туфайли ҳозирча шундай кўриниш олмоқда.

- Шаҳзод Убайдуллаевда иккита яққол голга тортадиган вазият содир этилганди. Ўйиндан сўнг унга эътироз билдирингизми?


- Ўйиндан кейин эътироз билдириш нотўғри деб ўйлайман. Аксинча, унга далда бўлиш учун кейинги сафар бундай хатога йўл қўймаслигини уқтирдим. Билишимча, Шаҳзод бундай вазиятларда ҳужумчи гол уриши шартлигини яхши билади.

- Ўйлашимча, бугун Рўзимбой Аҳмедов Убайдуллаевга қараганда яхши ўйнади. Нима сабабдан айнан Аҳмедовга захирага олдингиз?


- Ўйин бошида узун паслар билан ўйнашни мақсад қилгандик. Рўзимбой тўпни ердан ва ҳаводан қабул қилишда кучли саналади. Шаҳзодни эса тезлик олиши юқори. “Бунёдкор” таркибида Анвар Ғофуров ёши катта футболчи саналади, шу боис Шаҳзод унга етарлича қийинчилик туғдиради деб ўйлагандим. Шу сабабли, Рўзимбойни заҳирага олдим. Ўйин шуни талаб қилганди. Шуни айтишим керакки, бугун Рўзимбойнинг кўрсатган ўйинидан қониқдим.

- Рақиб футболчиси майдондан четлатилганидан сўнг шогирдларингиз хотиржаликка берилмадими?


- Футболчилар хотиржамликка берилди деб ўйламайман. Аксинча, футболчилар ўйиннинг сўнгги дақиқаларида шиддатли ўйнай бошлади.

- Жамоа келаси мавсумда ҳам шу таркиб билан ҳаракат қиладими ёки янги футболчилар олиб келинадими?


- Ҳозир бугунги кунимиз ҳақида ўйлашимиз керак. Чунки олдимизда учта муҳим учрашув турибди. Келажак ҳақида гапирадиган бўлсам, клуб раҳбарияти билан бу борада маслаҳатлашамиз. Билишимча, таркибимиздаги кўплаб футболчиларнинг шартномаси йил охирида якунланади. Шу боис, ҳозир келажак ҳақида гапириш мушкул.

- Эшитимизга қараганда жамоада молиявий қийинчилик бор экан...

- Бу саволни клуб раҳбариятига берган маъқул деб биламан. Жамоа ҳозирги кунда озроқ молиявий қийинчиликларни бошдан кечирмоқда. Лекин бу жамоамизнинг бугунги ўйинига таъсир кўрсатди деб ўйламайман. Бўлди бу саволга бошқа жавоб бера олмайман.

- Олдингизда узун танаффус турибди ва кейин бир ҳафтада учта расмий ўтказишингиз керак. Ўша муҳим учрашувларга футболчиларнинг спорт формасини сақлаб туришди муаммога дуч келмайсизми?


- Тўғри, ўтган сафарги танаффусдан кейин “Насаф” клубига қарши қийин ўйин ўтказган эдик, бу сафар ҳам шунақа узун танаффус турибди олдимизда. Бу танаффус ҳақида гапирадиган бўлсам, бугунги учрашувдан кейин йигитларга маълум муддатга ҳордиқ чиқариш учун имкон берамиз. Кейин Андижон шаҳрида жамланамиз. Шундан кейин иккита ўртоқлик учрашув ўтказамиз Тошкент шаҳрида. Ўртоқлик учрашувида рақибларимиз “Бунёдкор” ва АГМК бўлади.

- Кўплаб клубларимиз қўшни давлатлар клублари билан ўртоқлик учрашуви ўтказмоқда. Биз ҳам шундай ўртоқлик учрашув ташкиллаштирсак бўладими? Масалан Қирғизистоннинг бирорта клуби билан.

- Биз бу ҳақда ўйлаганмиз. Ўтган сафарги узун танаффусда Қирғизистоннинг “Олой” жамоаси билан ўртоқлик учрашуви ўтказиш борасида келишиб олгандик. Аммо, маълум сабабларга кўра ушбу ўртоқлик учрашуви амалга ошмай қолганди. Ҳозир уларнинг чемпионати якунига етаётган экан, чемпионат якунланганидан кейин бизнинг таклифимизга қандай қарайди, бунисини билмайман.

- Вадим Абрамов “Андижон” жамоасида терма жамоага лойиқ футболчи йўқ деб айтди. Ҳатто Шаҳзод Убайдуллаев ҳам терма жамоага тортмайди деган фикрни айтди. Унинг бу фикрига қандай қарайсиз?


-  Шаҳзод Убайдуллаев... Кечирасиз-ку, Ўзбекистон миллий терма жамоасида Элдор Шомуродов бор. Шаҳзод миллий терма жамоада ўйнаш учун устида ишлаши керак, ишламоқда эди, ўсишга эришди. Вадим Абрамовнинг гапини ҳурмат қиламан. Абрамов айтдими, демак терма жамоага футболчи етказиб бериш устида иш олиб борамиз.


"Андижон" матбуот хизмати

Рейтинг: +21   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика