UZ

Сўнгги янгиликлар

08:30"Эл Класико"дан сўнг Ямал севгилиси билан муносабатларига нуқта қўйди  0 08:02МЛС. Мессининг голи жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолмади  2 07:36Opta АПЛнинг якуний жадвали қандай бўлишини тахмин қилди  1 03:03АПЛ. "Ливерпуль" ўз уйида "Астон Вилла"ни ишончли ҳисоб билан мағлуб этди  6 03:01Ла лига. "Реал" Мадридда "Валенсия"ни тор-мор этди  8 02:43А Серия. "Ювентус" меҳмонда "Кремонезе"ни мағлуб этди, мезбонлар сафида Жейми Варди гол урди  1 02:00Бундеслига. "Бавария" марказий ўйинда "Байер"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  2 01:32Саудия Арабистони чемпионати. Роналду 90+15 дақиқада пенальтидан гол уриб, жамоасига ғалаба тақдим этди  12 01:15АПЛ. "Тоттенхэм" ва "Челси" ўртасидаги Лондон дербиси тақдирини биттагина гол ҳал қилди  3 23:53Лига 1. ПСЖ 90+5 дақиқада урилган гол эвазига "Ницца"ни мағлуб этди  0 22:14Ла Лига. "Атлетико" ўз уйида "Севилья"ни йирик ҳисобда таслим этди  1 22:00АПЛ. "Арсенал" меҳмонда ғалабага эришди, МЮ эса қийинчилик билан дуранг қайд этди  13 21:48Максим Шацких: "Футболчиларимиз учун хурсандман, жамоам кўрсатган ўйин менга ёқди"  8 21:36Исломбек Исмоилов 5 нафар Осиё чемпионини Жаҳон чемпионатига олиб кетмади  14 21:25Суперлига. "Андижон" - "Бухоро" 1:1  0

Элдор Шомуродов: "Шацких рекордини янгилашга эътибор қаратяпман" Янгиликлар

Элдор Шомуродов: "Шацких рекордини янгилашга эътибор қаратяпман"

Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги ўртоқлик учрашувидан сўнг (2:0) терма жамоамиз сардори Элдор Шомуродов таассуротлари билан ўртоқлашди.

Ўйин ҳақида

— Илк навбатда совуқ об-ҳаво бўлишига қарамасдан, стадионга ташриф буюрган мухлисларга миннатдорчилик билдираман. Биринчи бўлимда ўзимизни ҳар томонлама кўрсата олдик, деб ўйлайман. Ўйлаган режаларимиз амалга ошди. Гол уришга ҳам эришдик. Иккинчи бўлимда эса ҳимояга кўпроқ эътибор қаратдик. Ҳисобда олдинда бораётганимизда, асосан, гол ўтказмасликка ҳаракат қилдик. Шунга қарамай, ҳали камчиликларимиз бор, уларни тузатиш устида ишлаймиз. Қозоғистон терма жамоаси ҳам бугун яхши ўйин намойиш этди. 

— Терма жамоада тўп киритиш бўйича Шацкихнинг рекордини янгилаш учун битта гол қолди. Бунга қандай муносабат билдирасиз?

— Албатта, бу ҳодиса тарих саҳифаларидан ўрин олади, шу боис бунга эътибор қаратяпман. Рекордни янгилай олсам, уёғи енгилроқ бўлади деб ўйлайман.

— Олдинда Россияга қарши учрашув кутиб турибди...

— Ўйлашимча, Россияга қарши бугунгидан ҳам қийинроқ баҳс ўтказамиз. Сабаби улар нафақат жисмоний, балки тактик жиҳатдан ҳам анча кучли жамоа саналади. Лекин ўртоқлик ўйинида ўзимизни яхши томонлама кўрсатишга ҳаракат қиламиз", деди "Рома" ҳужумчиси.

Рейтинг: +43   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика