Элдор Шомуродов: "Иордания билан ўйиндан керакли хулосалар чиқардик. Грузия билан умуман бошқача баҳс бўлади"

Narzulla Saydullayev
9 ноя 2021, 14:10
Ўзбекистон терма жамоаси ва "Рома" клуби ҳужумчиси Элдор Шомуродов бугунги машғулотлардан олдин интервью берди.

- Бўлажак рақиб Грузия ҳақида нима дея оласиз?
- Грузия Европа қитъаси жамоаси ҳисобланади. Шу боис кучли рақиблардан бири, яхши футболчиларга эга. Биз учун жуда ҳам фойдали ўйинлардан бири бўлади.

- Фаолиятизда голсиз сериялар бўлган, сўнгги турда "Рома" сафида гол урдингиз. Бу энди голли серия бошланишига сабаб бўлади деб ўйлайсизми?

- Ҳаммаси яратгандан. Ҳар доим гол уриш учун майдонга тушганман. Бундан буёғига ҳам ҳаракат қиламан.

- Сречко Катанец ҳақида қандай фикрдасиз?

- Барчаси жойида. Йигитлар билан ҳам тезда чиқишиб кетди. Машғулотлари ҳам анча қизиқ.

- Иорданияга қарши ўйин (0:3) муаммоларимизни тўлиқ очиб берди десак бўладими?

- Бундай демаган бўлардим, чунки у ерда футболдан ташқари ҳам муаммолар ҳам бўлди. Тўғри энг яхши ўйинларимизни кўрсата олмадик. Лекин керакли хулосалар чиқардик. Грузия билан умуман бошқача ўйин бўлади деб аниқ айта оламан.

- Терма жамоада ҳам, "Рома"да ҳам европалик мураббий қўл остида ишлаяпсиз. Ўхшашлик ва фарқли томонлари нимада?

- Ҳар бир мураббийнинг ўз услуби бор, фарқи бор катта. Лекин терма жамоада терма жамоа учун, клубда клуб учун ҳаракат қиламиз.


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia